Немислардан норози бўлган "Ливерпуль" келишувни бузиб, португалиялик вингерни Англияга олиб кетди
01 jan 13:29
News
Немислардан норози бўлган "Ливерпуль" келишувни бузиб, португалиялик вингерни Англияга олиб кетди
Ижара муддати якунланмаган бўлсада, "Ливерпуль" футболчисини "Лейпциг"дан қайтариб олди.
Фабиу Карвалью "Лейпциг"дан "Ливерпул"га муддатидан аввалроқ қайтадиган бўлди, дейди машҳур инсайдер Фабрицио Романо.
Ўтган ёз вингер неми клубига бир йилга ижара ҳуқуқи асосида йўл олганди, аммо ливерпулликлар футболчи эга бўлаётган ўйин вақтидан норози. Бу мавсум португалиялик Бундеслиганинг 9 ўйинида майдонга тушди ва уларда ўртача 17 дақиқадан ҳаракат қилди.
"Ливерпуль" мавсум охирини кутиб ўтирмай, футболчини Англияга қайтаришни лозим топган.
Link :
Source : liverpoolfc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments