Нега Шомуродов Осиё кубоги қайдномасидан ўрин олмади? ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев аниқлик киритди
04 jan 2024 21:37
News
Нега Шомуродов Осиё кубоги қайдномасидан ўрин олмади? ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев аниқлик киритди
ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев терма жамоа сардори Элдор Шомуродовнинг нега Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун қайдномасидан ўрин олмаганига ойдинлик киритди.
"Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаров бўйича аниқлик киритиб кетмоқчиман. ОФК сайти томонидан айнан 26 футболчи рўйхати сўралди ва жамоамиз вақтинча тақдим этди, лекин бу якуний қайднома эмас. Олдинда бир неча кунлик тайёргарлик ва машғулот ўйини бор. Қолаверса учрашув кунигача қайднома ўзгариши мумкин. Шу сабабли турнирнинг якуний рўйхати масаласи ҳамон очиқ. Мураббийлар штаби барча 28 футболчини назорат қилиб, кузатиб бормоқда", — деб ёзади Файзиев телеграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Кальяри" ҳужумчиси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги учун тақдим этилган қайдномасидан тушиб қолган эди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments