Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди News

Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес қироллик клубидаги жароҳатланганлар ва умуман Европа футболидаги кўплаб жароҳатлар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Европа Суперлигаси яхши ғоями ёки йўқ, билмайман, лекин биз кўп нарсаларни ўйлаб кўришимиз керак. Назаримда, биз тез орада ортиқча зўриқишнинг чўққисига чиқамиз. Футболчилар ўйинлар сони кўплигидан азият чекишмоқда. Шу боис жароҳатланган сони ортиб бормоқда. Замонафий футболнинг талаблари ошгани сари сифат тушиб кетяпти. Эҳтимол, учрашувлар сонини камайтириш керакдир", – деди Васкес.

29 ёшли Васкес жорий мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда 34 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 8 та голли пас берди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика