Latest news

16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  1 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0 13:38Драган Черан: "Мавсум бошида барқарорлик етишмаётганди. Ёш футболчилар кўп нарсани тушуниб етишмоқда"  5 13:16Йован Жокич: "Яна 3 та ўйин ва танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"  6 12:56Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди  2 12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  1 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2 11:38Суперлигада кутилган истеъфо рўй берди  20

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим" News

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим"

Тожикистон терма жамоасининг Осиё Кубогида гуруҳдан чиққани кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Бу бежиз эмаслигини қўшнилар исботлай олишди. Кеча улар нимчорак финал доирасида БАА терма жамоасидан устун келишди. Шу муносабат билан "Нефтчи" клубида фаолият олиб бораётган тожикистонлик дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Тожикистон БАА ўйини қандай ўтди?
- Ўйин юқори темпда ўтди. Қўшимча дақиқаларда яхши футбол кўрсатиб ғалабага ҳақли эканликларини исботлашди. Учрашувда ҳисобни ҳам биринчи бўлиб Тожикистон терма жамоаси очди. Рустам Ятимов ҳам бир нечта вазиятларда, пенальтилар сериясида муқаррар голдан қутқариб қолди. Бошқа футболчилар ҳам юқори савияда ўйин намойиш этишди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни ҳам яхши бажаришди, дея оламан.

- Терма жамоаингиз Ироқ ёки Иорданияни ютишига қанчалик ишонасиз?

- Терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ярим финалга йўлланма олади, деган умиддаман, чунки тожикистонлик футболчиларнинг руҳияти, ўйинга қандай тайёрлашини биламан. Майдонга охирги жангга чиққандек чиқишади. Терма жамоада тажрибали футболчилар йиғилган. Ҳозирги кунда ким руҳий ва тактик томонлама тайёр бўлса, ўша жамоа ютиб кетади. Ғалаба бизнинг йигитлар томонида бўлади ва янги тарих яратишда давом этади.




- Рустам Ятимов билан анча йиллар бирга ишлагансиз. Пенальтилар сериясидаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Рустам яхши дарвозабон. У билан 3 йил бирга ишлаганман. Ўз устида ишлайди. Пенальтилар сериясига келсак, ишонсангиз "Нефтчи" мураббийлар штаби билан ўйинни кўрдик. Виталий Левченко агар пенальтилар сериясига борадиган бўлсак, Рустам 11 метрлик зарбаларни қайтаришини ва Тожикистон ғалаба қозонишини айтди. Олдиндан тахмин қилдик. Амалда тўғри бўлиб чиқди. Рустамнинг савиясини билардим. Кейинги ўйинларда унга ва терма жамоа аъзоларига омад тилайман.

- Тожикистон терма жамоаси ниманинг эвазига чорак финалга чиқди?

- Тожикистон терма жамоасида ички муҳит яхши эканлиги ва мураббийлар штаби футболчиларни руҳан тайёрлай олиши, ўйинни назорат қилиши эвазига кейинги босқичга чиқди. Бу ерда кўп нарса руҳиятга боғлиқ. Футболчиларнинг кўзида олов кўринди. Жамоа аҳиллиги ва жипслашгани ўз самарасини берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси қайси босқичгача бора олади?

- Ўзбекистонда ҳам муносиб авлод йиғилган. Яхши мураббийлар штаби фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон финалгача етиб борса, нур устига аъло нур бўларди. Иккита қардош ва қўшни давлатлар финалда тўқнаш келса барчамиз хурсанд бўлар эдик. Аҳамият берган бўлсангиз,  тожикистонлик футболчилар Ўзбекистон байроғини ҳам бошларида кўтариб юришди. Бу нимани англатади, икки мамлакат ўртасида дўстлик ришталари борлигини билдиради. Лекин бу - футбол. Футболда олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Ўзбекистон Таиланддан ўтганидан сўнг финалгача етиб боради, деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали нафақат Ўзбекистондан, Қирғиз Республикаси, Туркманистондан яқин танишларим табрик йўлламоқда. Сизларнинг сайтингиз орқали ҳар бир таниш, дўстларим, мураббийларга раҳмат айтган бўлардим. Худо хоҳласа, Тожикистон яна яхши натижалар кўрсатади. Тожикистон, ба пеш.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика