Latest news

"Нефтчи"да янги бош директор иш бошлади News

"Нефтчи"да янги бош директор иш бошлади

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳида жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунгача "Нефтчи" ПФК бош директори лавозимида ишлаб келган Муйсинжон Меҳмоновнинг соғлиги билан боғлиқ бўлган муаммо туфайли ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Жамоага янги раҳбар этиб Тошматов Мансурбек Ўринбоевич тасдиқланди.

Йиғилишда Фарғона шаҳар ҳокими , Нефтчи ПФК президенти Восилжон Назаров , Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Носирбек Отақўзиев иштирок этди. 

Жорий мавсумда Суперлигада жамоа олдига қўйилган вазифаларни аъдо этишда сидқидилдан меҳнат қилиб, янги марраларни забт этишда ва амалга оширишда қўшган юксак ҳиссалари учун Мўйсинжон Меҳмоновга катта миннатдорчилик билдириб, тўплаган тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, улардан келажакда  жамоани янада ривожлантириш борасида фикр ва маслаҳатлар олинишига келишиб олинди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика