Latest news

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  23

"Нефтчи" vs "Қўқон-1912". Устунлик қайси жамоа томонида? News

"Нефтчи" vs "Қўқон-1912". Устунлик қайси жамоа томонида?

Суперлиганинг 1-турида "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин ушбу тўқнашув ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.


Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 28 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 19 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни олти марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Нефтчи” томонида – 69:36. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 60 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 21 очкони қўлга киритган.

"Нефтчи" мезбон бўлган сўнгги бешта учрашув:
29.11.2018 Нефтчи - Қўқон 1912 - 0:2
17.08.2018 Нефтчи - Қўқон 1912 - 1:0
31.03.2017 Нефтчи - Қўқон 1912 - 1:2
10.06.2016 Нефтчи - Қўқон 1912 - 2:1
30.10.2015 Нефтчи - Қўқон 1912 - 0:1


Янги футболчилар
Иккала жамоа ҳам қишки трансфер ойнаси вақтида бир қатор янги ижрочиларни ўз сафларига қўшиб олишди.

"Нефтчи": Ҳусниддин Ғофуров, Марко Сарич, Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Даниэль Стойкович, Дониёр Валиев, Раҳмонжон Рўзиев, Сирожиддин Қўзиев, Шаҳзод Убайдуллаев, Аброрбек Исмоилов, Дониёр Нарзуллаев.
"Қўқон-1912": Билолхон Тошмирзаев, Нодир Ашурматов, Дилшод Раҳматуллаев, Жамшид Ҳасанов, Санъат Шихов, Қувондиқ Рўзиев, Шаҳзодбек Нурматов, Диёр Жалолиддинов, Расул Абдураҳмонов, Жамшид Саидваққосов, Азиз Эркинов, Мурод Комилов, Жамшид Бекдурдиев, Абдулла Юнусов.


Стадион
Учрашув Фарғонадаги стадион таъмирланаётгани боис Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. Яқиндаги айнан шу стадионда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтган эди. Баҳс соат 18:30да бошланади.


Ҳакамлар

Ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўтган мавсум ушбу ҳакам "Қўқон-1912" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. Ўша баҳсда қўқонликлар ўз майдонида "Навбаҳор"га мағлуб бўлишган. Рисқуллаев 2021 йилда "Нефтчи" иштирокидаги ўйинда бош ҳакам бўлмаган.


Coca-Cola Суперлига. 1-тур
"Нефтчи" – "Қўқон-1912"
2 март 2022 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Темур Абдуллаев
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
VAR ассистент: Максим Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов.


Neftchi

Shakhzod Ubaydullayev - 89'

Superliga. Round 1

02/03/2022, 18:30

0
:
1
Finished

Kokand-1912

45'
90'
17'  Oybek Kilichev
25'  Danijel Stojkovic
41'  Lutfulla Turaev (Aleksandar Jesic )
65'  Oybek Kilichev (Sirojiddin Kuziyev)
65'  Abbos Gulomov (Sunnatilla Abdullajonov)
65'  Ulugbek Khoshimov (Marko Saric)
78'  Izzat Abdullaev (Shakhzod Ubaydullayev)
89'  Shakhzod Ubaydullayev
90'  Shakhzod Ubaydullayev
46'  Sanat Shikhov (Sardor Azimov)
77'  Bilol Toshmirzaev (Jamshid Hasanov)
78'  Mumin Meliev (Shakhzodbek Nurmatov)
83'  Oybek Rustamov


"Водий дербиси". "Нефтчи"нинг илк рақиби уни Про лигага кузатган жамоа        

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика