Latest news

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   151 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

"Нефтчи" Туркиядаги белгиланган барча назорат учрашувида мағлубиятга учради News

"Нефтчи" Туркиядаги белгиланган барча назорат учрашувида мағлубиятга учради

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун жамоамиз Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини ўтказди.
Қозоғистон премьер лигаси дебютантига қарши кечган ўйинда “Нефтчи” яна аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Бутун учрашув давомида катта устунликка эришган Мурод Исмоилов шогирдлари  ҳимоядаги биргина хато эвазига 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Айтиш жоизки, биринчи бўлимда Гвазава жарима тўпидан кейин рақиб дарвозасини ишғол этиши мумкин эди. Аммо ўша вазиятда “Спартак” посбони катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Иккинчи бўлимда эса Отабек Исроилов ва Рўзимбой Аҳмедовлар ҳам қулай имкониятни қўлдан бой беришди.
Шундай қилиб Тукркиядаги охирги баҳс ҳам муваффақиятсиз якун топди.

Назорат учрашуви
“Нефтчи” – “Спартак” Семей 0:1 (0:1)
“Нефтчи”: Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Иқбол Бобохонов, Сардор Раҳмонов, Вячеслав Понамарёв, Дилёр Эрматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Жаҳонгир Жиямуродов, Левани Гавзава, Александру Оника, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ғайрат Ҳасанов, Максимилиан Фомин, Маъруф Муродов, Жавоҳир Расулов, Отабек Зокиров, Музаффар Музаффаров, Отабек Исроилов, Рўзимбой Аҳмедов.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика