Latest news

10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  0 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  7 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  22 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  9

“Нефтчи”: Самарқанддан ғалаба билан қайтдик (тўлиқ шарҳ) News

“Нефтчи”: Самарқанддан ғалаба билан қайтдик (тўлиқ шарҳ)

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Ўзбекистон Кубоги-2016нинг 1/16 босқичида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини енгди.

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лиганинг ўтган йилги иштирокчиси “Динамо” клубига рўбаро келди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган беллашувда фарғоналик футболчилар кичик ҳисобда зафар қучишди ва нимчорак финалга йўлланма олишди. 


Шу куни “Нефтчи” устози Андрей Фёдоров дарвозабон Ўткир Юсуповни асосий таркибда майдонга туширди ва Юсупов мазкур баҳсда ўзининг дебют ўйинини ўтказди. Ҳужум чизиғида эса асосий таркибда Отабек Исроилов ҳаракат қилди. Бевосита ўйинга тўхталидиган бўлсак, илк дақиқаларда “Нефтчи” жамоаси меҳмонларга очиқ футбол намойиш этди ва кичик устунликка эга бўлди. Самарқандликлар эса асосан қарши ҳужумларда ўз омадини қидиришди. Лекин биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Фёдоров “Нефтчи”нинг ҳужумкорлигини ошириш мақсадида таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан Сардор Эминов ҳамда Мурод Бобожоновларнинг баҳсга киришиши ўйинга янги “қон” берди. 49-дақиқада ҳисоб очилди. “Динамо” жарима майдончаси ичидаги ҳимоячиларнинг хатосидан Дилёр Ирматов унумли фойдаланди ва ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўз таркибида асосан махаллий ёшларни жамлаган меҳмонлар иккинчи таймда қарши ҳужумкорликни оширишига ҳаракат қилишди ва Юсупов дарвозаси яқинида бир қатор хавфли вазиятларни амалга оширишди. Бироқ беллашув охирига қадар ўйинда бошқа тўп киритилмади. 0:1, “Нефтчи” сафарда “Динамо” устидан ғалабага эришди. 



Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.
Самарқанд, “Динамо” стадиони.

«Динамо»– «Нефтчи» (0:0) 0:1
Гол: 49 -Дилёр Ирматов.

"Динамо": Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Алишер Холиқов, Лазиз Нуриддинов, Жасур Азимов, Ислом Шарипов, Азамат Бобожонов, Омад Тойлоқов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Комил Шарофутдинов.
Захира: Шуҳрат Муродов, Рустам Тоштурдиев, Амиржон Сафаров.

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Шукурали Пўлатов, Умид Қодиров, Аббос Махсталиев, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Алишер Саматов, Отабек Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Шерзод Ҳакимов, Мурод Бобожонов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Эминов.
 
Мазкур натижадан “Нефтчи”  жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига йўл олди. Энди фарғоналиклар 26 март куни Қаршининг “Насаф” жамоасини ўз майдонларида қабул қилишади.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика