Latest news

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  6 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  45 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

"Нефтчи" раҳбари жамоа мухлислари билан учрашув ташкил этди...ми? News

"Нефтчи" раҳбари жамоа мухлислари билан учрашув ташкил этди...ми?

Tags :  Нефтчи
Куни кеча Фарғона вилояти футбол ассоциациясининг телеграмдаги саҳифасида "Нефтчи" футбол клуби раҳбари Зоҳид Ғофуров иштирокида жамоа мухлислари билан учрашув ташкил этилганлиги хусусида хабар чиқди. Қуйида мазкур хабарни таҳрирсиз холда аслича келтириб ўтамиз.

"Бугун 21 декабрь куни Фарғона вилояти футбол ассоциациясига қарашли Футбол маркази мажлислар залида Нефтчи жамоаси мухлислари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Носирбек Отақўзиев, Нефтчи жамоаси раҳбари Зохид Ғофуровлар иштирок этишди. Мухлислар томонидан берилган соволларга жавоб беришди. Асосий масала ПРО ЛИГА якуний ўйин Нефтчи -Турон учрашуви бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди" - деб ёзилади хабарда.

Аввало қимматли вақтларини аямасдан футбол мухлислари билан учрашув ташкил этганликлари учун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ҳамда "Нефтчи" клуби раҳбари Зоҳид Ғофуровларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. Чиндан ҳам футбол мухлислари билан ўзаро мулоқотни амалга ошириш, уларда туғилган саволларга расмийларни жавоб бериши барчани бирдек хурсанд қилмасдан қолмаслиги табиий.

Шу ўринда бизда ва футбол мухлисларида ҳақли савол туғилади. Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти ва "Нефтчи" футбол клуби раҳбари мухлислар билан учрашув ташкил этаётганлиги ҳақида ассоциация ёки клубнинг расмий саҳифаларида ҳеч қандай маълумот чиқмаган? Нега учрашувга биронта ҳам ОАВ вакили таклиф этилмаган? Вилоят футбол ассоциацияси томонидан учрашув бўлиб ўтганлиги ҳақида берилган маълумотга назар ташласак, у ерда футбол мухлислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олганлиги ҳақида сўз боради. Лекин улар томонидан клуб раҳбарига айнан қандай саволлар берилганлиги очиқланмаган. Агар мазкур учрашувга ОАВ вакиллари таклиф этилганида эди, кўпчилик бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш имконига эга бўларди.



Тан олиш керак, жамоанинг аксарият мухлислари "Нефтчи" раҳбари мухлислар билан учрашув ташкилланганини вилоят футбол ассоциациясининг телеграмдаги расмий саҳифасида чиққан маълумотдан сўнг хабар топишди. Балки айнан шу мақоламиз орқали бу ҳақида эшитиб турган бўлишлари ҳам мумкин.

Биз футбол мухлислари билан мазкур учрашувни ташкил этилганлиги учун мутасадди раҳбарларга яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз. Ўз навбатида айтиб ўтиш жоиз, келгусида ташкил этиладиган шу каби учрашувларга ОАВ вакиллари ҳам таклиф этилиши хайрли ишнинг жозибасини янада оширилишига хизмат қилади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика