"Нефтчи" – "Қўқон-1912" баҳсидаги пенальти тўғри белгиланган — ЎФА Ҳакамлар бўлими
03 mar 2022 18:36
News
"Нефтчи" – "Қўқон-1912" баҳсидаги пенальти тўғри белгиланган — ЎФА Ҳакамлар бўлими
Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Қўқон-1912" (1:0) учрашувининг 86-дақиқасидаги вазият ЎФА Ҳакамлар бўлими мутахассислари ва бошқа экспертлар томонидан ўрганиб чиқилди.
Унга кўра, VAR томонидан "Қўқон-1912" дарвозаси томон белгиланган пенальтига сабаб бўлган вазиятда ҳимоячи ташаббуси билан яққол "контакт" бўлган деб топилди.

"Қўқон-1912" ҳимоячиси (Иван Йосович – таҳр.) ўз йўналишини ўзгартиргани сабаб унинг чап тиззаси ҳужумчи (Александр Ешич – таҳр)нинг ўнг оёғига теккан. Ўйин қоидаларига мувофиқ бундай вазият қоидабузарлик ҳисобланади. Шу боис пенальти тўғри белгиланди, деган хулоса чиқарилди", – дейилади ЎФА хабарида.
Link :
Source : ЎФА матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Comments