Latest news

22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  36 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  11 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 20:26"Ал Гарафа" - "Ал Насср". Роналду асосий таркибдами?  16 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  7 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  1 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1

"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 24 ноябрь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 25-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Нефтчи" – "Насаф" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка (ВИДЕО)

"Нефтчи" – "Насаф" учрашувининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 19-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб баҳсни давом эттирди. VAR  ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга нотўғри аралашган. Футболчи тўп учун ўйнамоқчи бўлган, аммо эҳтиётсизлиги боис рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблади.


2-вазият: "Қизилқум" – "Навбаҳор" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси (ВИДЕО)

"Қизилқум" – "Навбаҳор" учрашувининг 8-дақиқасида меҳмонларнинг 55-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтарди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор ёнига бориб ҳолатни ўргангач қўл билан ўйин борлигини маълум қилди, лекин сал олдин навоийликларнинг 71-рақамли вакили ҳам қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиламади ва жарима зарбасига ишора қилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккан. Пенальти белгилаш учун асос етарли.  Бироқ номинал мезбонлар аъзоси бу вазиятдан олдин қўли билан ўйнаган ва қоидани бузган. Шу боис, комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.


3-вазият. "Қизилқум" – "Навбаҳор" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи (ВИДЕО)

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бош ҳакам Тимур Тўхтасинов офсайд борлигини қайд этди, аммо VAR ўйиндан ташқари ҳолатни ўрганиб чиққач реферига фактик қарорини эълон қилди ва гол инобатга олинди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Мазкур эпизодда тўп навоийликларнинг 6-рақамли аъзосидан ҳужумчига келиб тушган. Ўз-ўзидан ўйиндан ташқари ҳолат учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


4-вазият: "Олимпик" – "Бунёдкор" беллашуви: баҳсли вазият (ВИДЕО)

"Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувининг 67-дақиқасида тошкентликларнинг 57-рақамли вакили мезбонларнинг 8-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўпга улгурмаган ҳолда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу вазиятда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


5-вазият: "Андижон" – "Динамо" ўйини: баҳсли пенальти (ВИДЕО)

"Андижон" – "Динамо" учрашувининг 31-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун дарвозабон билан кураш олиб борди ва йиқилиб тушди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Посбон рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У ҳужумчига қаршилик қилган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Дарвозабон томонидан футбол қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилинмаган. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


6-вазият. "Андижон" – "Динамо" қарама-қаршилиги: қизил карточка (ВИДЕО)

"Андижон" – "Динамо" учрашувининг 52-дақиқасида меҳмонларнинг 7-рақамли футболчиси андижонликларнинг 71-рақамли аъзосига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор орқали эпизодни кўргач футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ортиқча ҳаракат қилиб, унга жароҳат етказмоқчи бўлган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


7-вазият: "Андижон" – "Динамо" ўйини: баҳсли пенальти (ВИДЕО)

"Андижон" – "Динамо" учрашувининг 73-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов монитор орқали вазиятни ўргангач бу эпизодда пенальти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Ҳужумчи пенальти ишлаш мақсадида ўз оёғини рақиб оёғи йўлига қўйган. Шу сабабли, пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


8-вазият. "Сўғдиёна" – "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси (ВИДЕО)

"Сўғдиёна" – "Локомотив" учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 70-рақамли футболчисига тегди ва у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга тегди, деб ҳисоблади ва жарима зарбаси белгилади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳаками ҳолатни аниқ исботлаб берувчи кадр мавжуд эмаслиги боис вазиятга аралашмаган. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


9-вазият. "Сўғдиёна" – "Локомотив" тўқнашуви: мезбонларнинг бекор қилинган голи (ВИДЕО)

"Сўғдиёна" – "Локомотив" учрашувининг 63-дақиқасида мезбонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур ҳолатда қўл билан ўйин борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда етарли асоси бўлмагани сабаб VAR ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Видеотакрорлар орқали кўриниб турибдики, тўп қўлга теккан ёки тегмаганлигини исботловчи аниқ далил йўқ. Лекин кадрлар орқали тўп қўлга теккани эҳтимоли юқори кўринмоқда ва бу ҳолатда эпизодга энг яқин турган бош ҳакам қарори қўллаб-қувватланди ва маъқулланди. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Rating:    

Comments

+2   
25 nov 19:55:26
ERKIN FIKR
Reply to comment by Abdugaffar Abdullayev
Пдаринга ланат хакам шу билан болп чақа боқадими зато Нефтчи уч очколик бўлди.
Laʼnatlamang birovni birodar, u ham odam, adashishi mumkin...Nasafga qarshi birinchi marta emas xato qaror chiqarish...
+1   
25 nov 21:19:50
Mahmud Ttww
Ўзбек футболини татар хакамлар монополияси эгаллаб олган, варда ўтиргани ҳам майдондагиси ҳам тили бир.
+1   
25 nov 19:40:37
Аббосхужа
Ҳакамларнинг барча қарорлари тўғрию, битта Насафга қолганда ноҳақлик қилинган экан. Нима энди чемпион бўлган жамоага очко керак эмас, ортиқча очколарни бошқа жамоаларга бўлиб берамиз демоқчи бўлганми?
   
25 nov 20:54:37
Азим Курбоназаров
Эксперт хакамлар кароридан сунг нима узгаради чора куриладими шунда бу хулосаларни хаммамизам биламиз
   
25 nov 19:12:26
Leader RM
Лекин Насаф уйинчиси атайлаб боскандай куринди.
   
25 nov 19:09:03
Abdugaffar Abdullayev
Пдаринга ланат хакам шу билан болп чақа боқадими зато Нефтчи уч очколик бўлди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика