"Нефтчи" мураббийлар шорт-листида "Пахтакор" собиқ мураббийи бор News

"Нефтчи" мураббийлар шорт-листида "Пахтакор" собиқ мураббийи бор

Хабарингиз бор, бир неча соатлар олдин сайтимиз орқали "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда жамоа бош мураббийлигига бир нечта номзодлар кўриб чиқилмоқда. Биздаги маълумотларга кўра, шорт-листда "Пахтакор" собиқ бош мураббийи Питер Хюистра ҳам бор. У айни пайтда Тошкентда.

Нидерландиялик мутахассис пойтахт клубида 2017-2020 йилларда Шота Арвеладзега ассистент, 2021 йилда эса расман бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. Ўтган мавсум якунларига кўра "Пахтакор" унинг қўл остида Ўзбекистон Суперкубоги, чемпионлигини қўлга киритди. Кубок финалида "Насаф"га имкониятни бой берди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика