Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

"Нефтчи" клуби "Цементчи"га қарши назорат баҳсини ўтказади News

"Нефтчи" клуби "Цементчи"га қарши назорат баҳсини ўтказади

Вадим Абрамовнинг "Нефтчи"си марказий “Истиқлол” стадионида бирнчи лига пешқадами “Цементчи”га қарши илк назорат учрашувини ўтказади.

Куни кеча олий лига бахсларида ишлари юришмаётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасининг мураббийлар штабида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа постига тажрибали мутахасcис Вадим Карленович Абрамов бош мураббий этиб тайнланди. Бу ажойиб воқеани азалдан ўзбек футболининг ашаддий ишқибозлари бўлган барча фарғоналиклар чуқур мамнуният ва хурсандчилик билан қарши олди.

Ушбу мураббий қўл остида “Нефтчи” яна ўзининг аввалги мавқеини тиклаб олиб, яна юқори ўринлар учун курашишига биз ҳам ишонамиз албатта. Зеро Абрамов ўзининг илк интервюсида “Ягона мақсадим мухлислар ишончини оқлаш ва уларни стадионга қайтариш” дея биз мухлислар кўнглида яна ишонч ва илиқлик уйғота олди. Бош мураббий енг шимариб аллақачон жамоа билан навбатдаги учрашувларга таёргарликни ҳам бошлаб юборган.

Биз Қувасойликларни хурсанд қиладиган яна бир ҳолат шу бўлдики, барча фарғоналик  мухлислар Карленович қўл остидаги янги жамоа "Нефтчи"нинг илк учрашувини кутиб турган бир пайтда Абрамов илк назорат учрашувини айни вақтда биринчи лига мусобақаларида пешқадамлик қилиб келаётган "Цементчи"га қарши ўтказишга қарор қилди/

Ушбу баҳс Фарғона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

 "Нефтчи" - "Цементчи" учрашуви 10 июнь шанба куни Фарғона шаҳридаги марказий "Истиклол" стадионида бўлиб ўтади.

Бир пайтлар бутун Республикага донғи кетган, стадионларни тўлдириб турган "Нефтчи" жамоасининг барча ашаддий ишқибозларини-ю,  "Цементчи"нинг уйинларини соғиниб қолган мухлисларимизни, Қувасой, Марғилон, Ёзёвон, Тошлоқ, Водил, Чимён борингки барча водий ахлини ушбу қизиқарли баҳсга таклиф этамиз.


10 июнь. (шанба)

Назорат учрашуви.

Марказий "Истиқлол" арена.

"НЕФТЧИ" (Фарғона) - "ЦЕМЕНТЧИ" (Қувасой)

Учрашувни ўтказиб юборманг!


"Цементчи" жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика