"Нефтчи": Ғайрат Ҳасанов июнь ойининг энг яхши футболчиси
12 jul 2014 12:37
News
"Нефтчи": Ғайрат Ҳасанов июнь ойининг энг яхши футболчиси
Ортда қолган июнь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун "Нефтчи" сайтида сўровнома эълон қилгандик.
Унинг натижаларига кўра, “Нефтчи” сафида ўтган ойда энг яхши ўйинчи Ғайрат Ҳасанов бўлган.
Мухлислар 31 ёшли посбонга жами 58 бор овоз берган. Дарҳақиқат Ҳасанов июнь ойида “Нефтчи” иштирокидаги барча ўйинларда иштирок этди ва жамоа муваффақиятларига катта ҳисса қўшди.
Ундан кейинги ўринни эса Муродбек Бобожонов эгаллади. Истеъдодли ҳужумчи фойдали голлари эвазига мухлислар эътиборини тортди. 20 ёшли футболчи айниқса биринчи давранинг сўнгги учрашувида “Андижон” дарвозасига иккита тўп киритиб, “Нефтчи”га муҳим ғалаба келтирди. Шу боис 48 нафар ишқибоз Бобожоновга овоз берган.
Кучли учликни Леван Гвазава якунлаб берди. Яқиндагина жамоа билан хайрлашган россиялик легионер 29та овоз тўплаган.

Link :
Source : fcneftchi.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments