Latest news

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда News

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда

Бир қатор футболчиларимиз терма жамоаларимиз йиғинига таклиф этилди.
Хусусан, 26-31 август кунлари Иорданияда хориж йиғинини ташкил этадиган U-22 терма жамоамизга "Нефтчи"нинг уч нафар аъзоси ҳам чақирув олган. Булар ҳимоячи Сардор Раҳмонов, Абдуллоҳ Олимов ва Жавоҳир Расуловдир.

Айтиш лозимки, ушбу футболчиларимиз терма жамоанинг олдинги йиғинларида ҳам иштирок этганди. Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 26 август куни Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди.

Амманда 31 августгача йиғин ўтказадиган Ўзбекистон U-22 ёшлари 30 август куни мезбонлар - Иордания U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Шунингдек "Нефтчи"нинг яна бир иқтидорли ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам U-19 терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирув олган. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа куни-кеча Тошкентда йиғилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика