Latest news

08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  0 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби News

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби

Tags :  Нефтчи
Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун иккита назорат учрашувида иштирок этади.

Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон Биринчи лига вакили Семей шаҳрининг "Елимай" клуби билан ўйин ўтказилади. Абай вилояти шарафини ҳимоя қилаётган "Елимай" жамоаси 2022 йилда тузилган бўлиб, ўтган 2023 йил футбол мавсумида Қозоғистон Биринчи лигасининг дебютанти мақомида қатнашди ва мусобақада биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жамоага Андрей Карпович бош мураббийлик қилиб келмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида, яъни кечки соат 19:00 да навбатдаги спарринг рақиб Польшанинг Гданск шаҳрида жойлашган "Лехия" футбол клуби бўлади. Ушбу жамоа 1945 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат мусобақаларида бир қанча соврин ва унвонларни қўлга киритган. 1956 йилда мамлакат биринчилигининг бронза медали, 1983 ва 2019 йилларда Польша кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

26 январь 2024 йил
13:00 да "Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон).
19:00 да "Нефтчи" - "Лехия" (Польша)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика