Latest news

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  2 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  4 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "Динамо" 2:3 News

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "Динамо" 2:3

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қўқонликларнинг рақиби – Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бўлди. Дастлабки дақиқаларда ҳужумкорликка зўр беришган футболчиларимиз секин-аста ташаббусга эга бўла бошлашди. 14-дақиқада Тимур Усмоновнинг зарбасини хавфли кўриниш олган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Жамшид Ҳасанов томонидан йўлланган зарбани рақиб посбони қийинчилик билан қайтаришга эришди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида ҳисобни очишга яқинлашдик. Суҳроб Неъматовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди.

Кетма-кет ҳужум уюштирган футболчиларимиз танаффусга чиқиб кетишдан олдин ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. 44-дақиқада Бобур Қосимов узоқ масофадан берган аниқ зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда футолчиларимиз яна олдинга ташланишди. Бироқ 50-дақиқада захирадан майдонга Қадамой Нурметов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олган бўлса, орадан ҳеч қанча ўтмай, яна бир захирдан ўйинга қўшилган Дамир Темиров ҳисобни йириклаштирди. 70-дақиқада Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни бироз қисқартирди.  73-дақиқада захирадан майдонга тушган Шахбоз Эркинов самарқадликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, “Динамо” дарвозасига бошқа йўл топа олишмади ва ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учрашди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:3 (0:1)
Голлар:
Суҳроб Бердиев – 70, Шаҳбоз Эркинов – 73. - Бобур Қосимов – 44, Қадамбой Нурметов – 50, Дамир Темиров – 52.
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Жасур Ҳасанов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов, 97. Милош Николич.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 77. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 41. Жасур Ёқубов, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Динамо”: 16. Акрам Хўжаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов, 17. Отабек Нарзуллаев, 5. Аваз Агалиев, 23. Комил Шарофутдинов, Дилмурод Каримов, 22. Бобур Қосимов, 90. Шоҳруҳ Абдураимов, 10. Сардор Эминов, 19. Санжар Баротов, 50. Воҳид Шодиев.
Захира: 1. Шохрух Эшбўтаев, 2. Миркомил Локаев, 15. Қадамбой Нурметов, 18. Шерзод Жалилов, 20. Амир Сафаров, 21. Дамир Темиров, 24. Жасур Ўринов.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика