Latest news

07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  0 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  2 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  15 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  8

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1 News

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини кеча “Бухоро”га қарши ўтказишди.

“Қизилқум” футболчилари аввалги икки учрашувни “Сурхон” (1:1) ва “Сўғдиёна” (0:0)га қарши ўтказишганди. Йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида улар бухороликларни таслим этишди -3:1.

Навоийликлар ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал этишди. "Қизилқум" таркибида кўрикдан ўтаётган россиялик легионер Руслан Маргиев икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, яна бир гол бошқа бир легионер астралиялик Стивен Лустица ҳисобига ёзилди.

Мазкур учрашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Лаша Тотадзе, Салим Мустафоев, Саиджамол Давлатжонов, Стивен Лустица, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Достон Ибрагимов, Мате Ватцадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар:
Артём Макосин, Воҳид Шодиев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Жаҳонов, Нодирхон Камолов, Суҳроб Ярашев.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, яна икки нафар футболчи Мақсуд Каримов ва Мурод Бобожонов жамоа машғулотларида иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Тошкент йиғинида жамоа таркибига келиб қўшилган Жалил Кимсанов ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас.

Навоийлик футбол ишиқибозларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Воҳид Шодиев, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, асли навоийлик бўлган ярим ҳимоячи, биринчи даврада “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Достон Ибрагимов айни пайтда жамоа кўригида бўлиб туришибди.

“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди. Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” 26 июль куни сафарда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика