Latest news

18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  2 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   11 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1 News

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида майдонга чиқишди.

Жамоамизнинг бу галги рақибиди Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бўлди. 

“Чиғатой”  спорт базаси сунъий қопламали майдонда ўтказилган беллашувда футболчиларимиз йиғин давомидаги учинчи ғалабани тантана қилишди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Бекзод Ғанижонов рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини ажойиб тарзда доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди. Кейинчалик айнан Ғанижоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини  Қадамбой Нурматов бехато амалга оширди. Ўйин охирларида бухороликлар бир тўп билан жавоб қайтаришди, холос.

Ушбу беллашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев (с), Суҳроб Ярашев, Алишер Саноев,  Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Азизбек Усмонов, Муродбек Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Бегзод Ғанижонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Қадамбой Нурметов, Тимур Усмонов, Виктор Григорьев.

“Қизилқум” футболчилари ушбу ўйин билан Тошкентдаги илк йиғинга якун ясашди. Йиғин давомида навоийликлар учта назорат учрашувини ўтказишиб, уларнинг барчасида (“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 3:2, “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1, “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1) ғолибликка эришишди. Қисқа танаффусдан кейин жамоанинг йиғини Навоий шаҳрида давом эттирилади. Февраль ойида Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш режалаштирилган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика