Назорат учрашуви. "Нефтчи" "Цементчи"га ютқазди
09 jan 2018 16:23
News
Назорат учрашуви. "Нефтчи" "Цементчи"га ютқазди
Ўйинда қувасойликлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди.
Катта футболни соғинган кўплаб фарғоналик мухлислар мазкур ўйинни бевосита стадиондан кузатиб боришди. Баҳс анча кескин ва қизиқарли курашлар бой ўтди. Жамоалар таркибида собиқ жамоадошларнинг бир-бирига қарши рақобати ҳам қизғин тус олди.
“Нефтчи” мураббийлар штаби мазкур ўйинда кўрикда бўлиб турган ўйинчиларни кўздан кечиришди. Гарчи натижа рақиб фойдасига ҳал бўлган бўлсада, ушбу ўйин “Нефтчи” жамоаси учун муҳим аҳамият касб этди. Кўрикда бўлиб турган футболчилар ва ёш ўйинчилар ўзларида яхши таассурот қолдиришди.
Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Цементчи” 1:2
Голлар: Ризо Айвазов – Аббос Махсталиев, Абдулазиз Юсупов
“Нефтчи”: Шерзод Абдураимов, Хасанбой Эргашев, Дилёр Ирматов, Мансур Саидов, Шерзод Ҳакимов, Миржамол Неъматов, Аброр Исмоилов, Исломбек Каримов, Эламон Каримов, Ҳусанбой Ғаниев, Мўйдин Мамазулунов
“Цементчи”: Фарруҳ Турдалиев, Иқбол Бобохонов, Даврон Маматов, Шукурали Пўлатов, Жамшид Қобулов, Суннатилло Эрматов, Аббос Махсталиев, Даврон Исоқов, Отабек Аҳмаджонов, Абдулазиз Юсупов, Отабек Исроилов




Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Comments