Latest news

19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  0 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   0 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  3 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   15 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7

Назорат учрашуви. "НБУ-Осиё" - "Бухоро" 1:5 News

Назорат учрашуви. "НБУ-Осиё" - "Бухоро" 1:5

Тошкенда ўқув-йиғинни давом эттираётган "Бухоро" жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Бугунги спарринг-рақиб, биринчи лига вакили Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси бўлди. Ушбу баҳс ҳозиргина ўз якунига етди ва унда бухороликлар йирик ғалабани қўлга киритишди. Учрашувда "Бухоро" кўригига Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан ташриф буюрган ҳимоячи Шерзод Шарипов иштирок этди.

Ҳозирги кунга келиб "банкчилар" таркибида анча тажрибали футболчилар жамланишганини эътироф этиш мумкин. Жумладан, ўтган мавсум "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган Алексей Николаев, ўз вақтида бухороликлар сафида тўп сурган Юрий Цой, Константин Боевларни мисол қилиш мумкин. Булардан ташқари Зайниддин Тожиев, Леонид Кошелев, Абдумажид Тоиров ҳам тошкентликлар шарафини ҳимоя қилишди.

Учрашувда "Бухоро" футболчилари рақибига нисбатдан анча ёшроқ бўлишига қарамай тўлиқ ташаббус билан ҳаракат қилишди.

Ўйинда "Бухоро"нинг ёш ҳужумчиси Фирдавс Асадов бир йула учта тўп киритиб, хет-трик қайд этган бўлса, яна бир маҳаллий футболчи Сухроб Неъматов ва "Бухоро" йиғинига яқинда "Локомотив"дан қўшилган Шерзод Шарипов биттадан гол киритишди ва бухороликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабасига ўз улушларини қўшишди.

"НБУ-Осиё" (Тошкент) -"Бухоро" (Бухоро)  1:5
ГОЛЛАР
: Фирдавс Асадов (3 та), Шерзод Шарипов, Сухроб Неъматов
"Бухоро": А.Корнейчук, Г.Квесиешвили, Ш.Раимқулов, И.Ильин, Ш.Шарипов, С.Неъматов, П.Вуйович, В.Плэмэдялэ, А.Акопянц, Ф.Асадов, Б.Ваҳобов.
Захирадагилар: Ф.Турдалиев, Р.Асланов, Ш.Жумабоев, Ж.Убайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика