Latest news

14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  1 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  1 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   17 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0

Назорат учрашуви. "Насаф" - "Навбаҳор" 2:1 News

Назорат учрашуви. "Насаф" - "Навбаҳор" 2:1

Бугун "аждарлар" Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан куч синашди.

Учрашув Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтди. Назорат учрашувида "Насаф" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

"Аждарлар" ҳар иккала голни ҳам биринчи бўлимда киритишди. 19-дақиқада Жўрабек Манноновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Ғолиб Ғайбуллаев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 28-дақиқада Дилшод Саитовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Шоҳмалик Комилов наманганликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Наманганликларнинг ягона жавоб голига 62-дақиқада Славиша Стоянович муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви.
"Насаф" - "Навбаҳор"
Тошкент шаҳри. "Тўқимачи" стадиони.
11.06.2021. 18:00

Голлар
: Ғолиб Ғайбуллаев 19', Шоҳмалик Комилов 28', - Славиша Стоянович 62'.

"Насаф": 13. Aзамат Сойибов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 15. Жўрабек Маннонов, 19. Ҳусайн Норчаев (3. Жафар Каримов 80'), 20. Суҳроб Нуриллоев (55. Шаҳзод Aкрамов 60'), 22 Aкмал Мозговой (70. Aбубакр-Ризо Турдиалиев 46'), 28. Сардор Саъдуллаев (71. Жасур Жумаев 75'), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (88. Марко Станоевич 46'), 41. Укеме Уильямс (6. Муродбек Раҳматов 40').

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика