Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  38 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Назорат учрашуви. "Насаф" - "Навбаҳор" 2:1 News

Назорат учрашуви. "Насаф" - "Навбаҳор" 2:1

Бугун "аждарлар" Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан куч синашди.

Учрашув Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтди. Назорат учрашувида "Насаф" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

"Аждарлар" ҳар иккала голни ҳам биринчи бўлимда киритишди. 19-дақиқада Жўрабек Манноновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Ғолиб Ғайбуллаев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 28-дақиқада Дилшод Саитовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Шоҳмалик Комилов наманганликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Наманганликларнинг ягона жавоб голига 62-дақиқада Славиша Стоянович муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви.
"Насаф" - "Навбаҳор"
Тошкент шаҳри. "Тўқимачи" стадиони.
11.06.2021. 18:00

Голлар
: Ғолиб Ғайбуллаев 19', Шоҳмалик Комилов 28', - Славиша Стоянович 62'.

"Насаф": 13. Aзамат Сойибов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 15. Жўрабек Маннонов, 19. Ҳусайн Норчаев (3. Жафар Каримов 80'), 20. Суҳроб Нуриллоев (55. Шаҳзод Aкрамов 60'), 22 Aкмал Мозговой (70. Aбубакр-Ризо Турдиалиев 46'), 28. Сардор Саъдуллаев (71. Жасур Жумаев 75'), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (88. Марко Станоевич 46'), 41. Укеме Уильямс (6. Муродбек Раҳматов 40').

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика