Latest news

18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0

Назорат учрашуви: “Металлург” – “Динамо” – 1:1 News

Назорат учрашуви: “Металлург” – “Динамо” – 1:1

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” жамоаси шанба куни Тошкент вилояти Янгибозор қўрғонидаги стадионда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши кўрик-назорат учрашувини ўтказди.
Қизиқарли ва қарама-қарши ҳужумлар остида ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди – 1:1.
 
Ҳар иккала жамоа учрашувнинг илк дақиқалариданоқ майдон марказини эгаллаш ҳаракатида бўлди. Тўпни назорат қилиш борасида устунлик пойтахт вилояти вакиллари томонида бўлса-да, ҳисобни самарқандликлар очишга эришишди. Қарши ҳужумларнинг бирини Азиз Ибрагимов муваффақиятли якунлади.
 
Бекободликлар иккинчи таймда ҳисобни тенглаштиришди. Шоҳназар Норбековнинг тезкор рейдини динамочилар ҳимоячиси ўйин қоидасини бузиш билан тўхтатди. 11 метрлик нуқтадан жарима зарбасини Дилмурод Каримов бехато амалга ошир – 1:1. мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. “Металлург” таркибида “Бунёдкор”нинг ёшлар жамоасидан чақирилган Зафар Сафоев майдонга тушди. Ўз навбатида қисқа муддатли кўрикда бўлган Азиз Муродов эса жамоа қароргоҳини тарк этди. Мавсум бошлангунга қадар бекободликлар олий лига жамоалари билан яна иккита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.
 
“Динамо”га қарши “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов қуйидаги таркибнги майдонга туширди: Зафар Сафоев (Суҳроб Султонов), Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Жавлон Мирабдуллаев, Даврон Каримқулов (Александр Ковалев), Дониёр Одилов (Саид Абдужабборов), Дилмурод Каримов, Алишер Зиёвуддинов (Миртўра Акбаров), Руслан Вагапов (Шоҳназар Норбеков), Сардор Расулов, Зоҳид Абдуллаев (Шаҳзодбек Нурматов).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика