Latest news

23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  3 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  10 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18

Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Кеча Чимён тоғли ҳудудидан қайтиб, бугун, 20 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси шу куннинг ўзидаёқ дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Даврон Файзиев бошчилигидаги Самарқанд жамоаси Деян Журжевич қўл остидаги Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши саф тортди.

Тошкентлда ўтган баҳс ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, ўйин анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Ўйин давомида “Динамо”чилардан Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов хавфли вазиятлар яратишган бўлишса, “Навбаҳор” сафидан Алексанр Касьян, Азиз Турғунбоевларда ҳам хавфли ҳужумлар кузатилди.

Иккинчи бўлим якунида ҳужумкорликни оширган “Динамо” жамоаси ўйиннинг 76-дақиқасида захирадан майдонга тушган Санжар Баратовнинг голи эвазига “Навбаҳор”ни мағлуб этишга эришди.

“Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини эртага, якшанба куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.

20 июль (шанба)

“НАВБАҲОР” – “ДИНАМО” – 0:1

Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев

Гол: Санжар Баратов, 76.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Эминов, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

Захира: Дилмурод Каримов, Дамир Темиров, Санжар Баратов

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Акром Баҳриддинов, Нодир Мавлонов, Илҳом Алижонов, Азиз Ибрагимов, Азиз Турғунбоев, Александр Касьян.

Захира: Ҳамроев, Юнусов, Аҳмедов, Шайманов, Азимов, Ҳакимов, Маматхонов.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика