Latest news

23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  4 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  362 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0

Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Кеча Чимён тоғли ҳудудидан қайтиб, бугун, 20 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси шу куннинг ўзидаёқ дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Даврон Файзиев бошчилигидаги Самарқанд жамоаси Деян Журжевич қўл остидаги Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши саф тортди.

Тошкентлда ўтган баҳс ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, ўйин анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Ўйин давомида “Динамо”чилардан Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов хавфли вазиятлар яратишган бўлишса, “Навбаҳор” сафидан Алексанр Касьян, Азиз Турғунбоевларда ҳам хавфли ҳужумлар кузатилди.

Иккинчи бўлим якунида ҳужумкорликни оширган “Динамо” жамоаси ўйиннинг 76-дақиқасида захирадан майдонга тушган Санжар Баратовнинг голи эвазига “Навбаҳор”ни мағлуб этишга эришди.

“Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини эртага, якшанба куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.

20 июль (шанба)

“НАВБАҲОР” – “ДИНАМО” – 0:1

Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев

Гол: Санжар Баратов, 76.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Эминов, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

Захира: Дилмурод Каримов, Дамир Темиров, Санжар Баратов

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Акром Баҳриддинов, Нодир Мавлонов, Илҳом Алижонов, Азиз Ибрагимов, Азиз Турғунбоев, Александр Касьян.

Захира: Ҳамроев, Юнусов, Аҳмедов, Шайманов, Азимов, Ҳакимов, Маматхонов.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика