Latest news

00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  6 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  15 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  20 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Назорат учрашуви. "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна"дан устун келди News

Назорат учрашуви. "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна"дан устун келди

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган "Динамо" жамоаси Жиззахда "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда мураббийлар Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Шаҳбоз Жўрабеков автогол муаллифи бўлди – 0:1. 

Орадан кўп ўтмай, Жўрабековнинг ўзи фарқни тенглаштирди – 1:1. 67-дақиқада "Динамо"нинг ҳужуми пайтида тўп навбатдаги марта мезбон футболчисига тегиб дарвозадан жой олган бўлса, 79-дақиқада Саҳоб Рашидов собиқ клуби дарвозасини ишғол этди – 1:3.


Ўртоқлик ўйини. 25 сентябрь (якшанба)

СЎҒДИЁНА - ДИНАМО 1:3 (0:0)

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 57 – Шаҳбоз Жўрабеков автогол 50, автогол 67, Саҳоб Рашидов 79.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Евгений Чумак, Эркин Бойдуллаев, Жўрабек Маннонов, Иброҳим Йўлдошев, Абдужамол Исроилов, Меҳриддин Мусурмонов, Жавлон Маликов, Акмал Козимов, Элгужа Григалашвили, Марат Бикмаев.

Захирадан майдонга тушган ўйинчилар: Аслон Аҳроров, Воҳид Оқбўтаев, Бобур Мадаминов, Шоҳрух Маҳмудхожиев, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика