Latest news

21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  4 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  14 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  3 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  18

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 1:2 News

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 1:2

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси давралар оралиғидаги сўнги назорат учрашувини Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши ўтказди.

Сергей Лушчан учрашувда икки хил таркиб хизматидан фойдаланди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган жамоа рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятлар яратди ва Александар Алемпиевичнинг ягона голи эвазига танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетилди. Иккинчи бўлимда эса бир мунча ёш футболчиларга имконият берилди. “Қизилқум” таркибида эса катта ўзгаришлар бўлгани йўқ. Натижада иккинчи 45 дақиқаликдаги кичик устунлик меҳмонлар қўлига ўтди. Воҳид Шодиев ва Шукур Жумабоевнинг биттадан голи якунда навоийликларнинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади. Кеча миллий терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовга дам берилди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 1:2 (1:0)
Голлар
: Александар Алемпиевич 19 (1:0), Воҳид Шодиев 62 (1:1), Шукур Жумабоев 81 (1:2)
“Бунёдкор” 1-тайм: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Рустамжон Ашурматов, Юрица Бульят, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброҳимов, Александар Алемпиевич, Минори Сато, Шоҳруҳ Гадоев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев
“Бунёдкор” 2-тайм: Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Георгий Погосов, Жаҳонгир Хўжамов, Суҳроб Иззатов, Элбек Равшанов, Фарруҳ Икромов, Баҳодир Насимов, Шаҳзодбек Нурматов

Шу тариқа, “Бунёдкор” давралар оралиғида “Андижон”ни 3:1 ва “Машъал”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика