Latest news

00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  1 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:20АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  21 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19

Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1 News

Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1

Бугун “Сўғдиёна” жамоаси ўз қароргоҳида биринчи лига жамоаси “Зомин”ни қабул қилди.

Шиддатли ва кескин ҳужумларга бой бўлган ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди

Ўйиннинг 35-дақиқасида Ғайрат Умировнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очди. 1:0  Бироз ўтмай зоминликлар  посбони Азамат Исроилов футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатда ва ҳакам пенальти белгилади. Дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев эса 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.  

Беллашувнинг иккинчи бўлимида ҳам мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришди.  60-дақиқада Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилгач,  Алишер Махмудов томонидан узатиб берилган жарима тўпини Шохрух Достонов голга айлантирди -2:0. Орадан бироз ўтиб, Жавлон Гусейнов жарима зарбасидан кейин ҳисобни йириклаштирган бўлса,  63-ва 73- дақиқада Қаҳрамон Баходиров икки тўп киритиб, “дубл”га эришди. Бу орада айнан Баҳодировнинг қўпол ўйини сабаб “Сўғдиёна” дарвозасига белгиланган пеналтини меҳмонлар аниқ амалга оширишди.

81-дақиқада Рустам Азамов Қаҳҳоровнинг узатмасидан фойдаланди ва ҳисобни 6:1га етказди. Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:

1-бўлим: Музаффар Абдуллаев , Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Шерзод Жалилов, Сардор Қаҳҳоров, Ғайрат Умиров, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Ихтиёр Тошпўлатов.

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Рустам Аъзамов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаҳҳоров, Сухроб Қобилов, Санжар Рашидов, Алишер Маҳмудов, Иззатилла Абдуллаев, Қахрамон Баҳодиров, Шохрух Достонов. 

 Сўғдиёна” матбуот хизмати.












Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика