Latest news

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  0 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  19 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6

Назорат ўйинида "Бунёдкор" "Olympic" жамоасини мағлуб этди News

Назорат ўйинида "Бунёдкор" "Olympic" жамоасини мағлуб этди

Бугун "Жар" стадионида "Olympic" жамоаси Суперлига иштирокчиси "Бунёдкор"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалардан бошлаб жамоамиз футболчилари номдор рақибга қарши тенгма-тенг кураш олиб борди. Бироқ баҳснинг ўн бешинчи дақиқасида "қалдирғоч"лар ҳужумчиси Иброҳим Томива пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимни илк дақиқасида Нурилло Тўхтасинов дарвозага аниқ зарба йўллаб орадаги фарқни оширди. 48 дақиқада Темур Мамасидиқов рақиб дарвозасига гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозамизга тўп киритиб ҳисобни 1:3 кўринишга келтирди. Шу тариқа, Темур Кападзе бошчилигдаги футболчилар анча тажрибали рақибларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Olympic" - "Бунёдкор" 1:3 (0:1)

Голлар: Темур Мамасидиқов - Иброҳим Томива, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳбоз Эркинов.

"Olympic": Владимир Назаров, Бегзод Шамсиев, Элдор Бегимов, Жалол Садиков, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Фаррухбек Мухторов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Тимур Мамасидиқов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов

Захирадан тушганлар: Хамидилло Абдунабиев, Жавохир Абдуалиев, Шаҳзод Тоиров, Хамид Рустамхонов, Озод Рамазонов, Азамат Ҳалилов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Асад Каримов, Руслан Жиянов, Муҳсин Норматов

"Бунёдкор": Зафар Сафоев, Суннатилла Абдуллажонов, Давронжон Эргашев, Хуршид Убайдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Одилжон Абдураҳмонов, Санжар Рашидов, Авазбек Ўлмасалиев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Иброҳим Томива

Захирадан тушганлар: Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Ибрагимов,  Равшан Ягудин, Расул Йўлдошев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Валерий Акопов, Шаҳбоз Эркинов, Муҳаммадали Ғиёсов, Бек Абдуллаев, Суҳроб Иззатов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика