Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  69 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Назорат ўйини. АГМК Туркманистон миллий терма жамоасини мағлуб этди News

Назорат ўйини. АГМК Туркманистон миллий терма жамоасини мағлуб этди

Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат беллашувида АГМК жамоаси Туркманистон миллий терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.

Мураббийлар штаби ҳар иккала таймда турли таркибларни туширган ҳолда барча футболчиларга имконият тақдим этди. Миржамол Қосимов ва Фарҳод Имамов жароҳати боис мазкур ўйинда иштирок этолмади.

Биринчи таймда жамоалар кескин курашларга бой ўйин таклиф қилишди. Ҳар иккала жамоанинг ҳужум гуруҳи мудофаа чизиғи вакилларининг тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлишмади ва натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймда АГМК учрашувда ягона бўлган голни уришга муваффақ бўлди. Жарима зарбасидан Эркин Байдуллаев тўпни қанотга Хожимат Эркиновга узатди, Эркиновнинг жарима майдончаси ичига узатмасини эса Мате Ватсадзе аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 1:0! Бу гол Мате Ватсадзенинг норасмий дебют голига айланди.

Мазкур гол баҳс сўнггига қадар ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа жамоамиз Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат ўйинида ғалабани тантана қилди.

Назорат учрашуви

02.02.2020

АГМК — Туркманистон 1:0

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Гол: Мате Ватсадзе (55)

АГМК (4-3-3) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Санжар Турсунов, Мурод Тошматов - Арслонмират Аманов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.

Иккинчи бўлимда тушган таркиб — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров - Сайдулло Тошпўлатов, Шаҳзод Нурматов, Хожимат Эркинов - Мате Ватсадзе.

Туркманистон — Рахат Жаппаров, Мекан Аширов, Ата Гелдиев, Ораз Атаев, Мойчамберди Гошанов, Байрамберди Нурлиев, Назар Товакелов, Шатлик Гурбанов, Мейлис Диниев, Ихлос Магтимов, Язгилич Гурбанов.

Захирадагилар: Мухаммет Овезов, Гурбанмират Гараев, Аширгелди Сариев, Довран Бердиев, Саят Гуллиев, Али Боржаков, Якуб Магсатов, Батиргилич Бердиев, Мурат Амантаганов, Давр Сейитмуҳамедов, Шамдимет Хидиров, Батир Тачназаров.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика