Latest news

18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  0 17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0

"Наврўз Кубоги-2019". Ярим финал ортда қолди. Навбат ҳал қилувчи ўйинларга! News

"Наврўз Кубоги-2019". Ярим финал ортда қолди. Навбат ҳал қилувчи ўйинларга!

"Бунёдкор" академияси яшил майдонларида "Наврўз Кубоги-2019" мусобақаси давом этмоқда.

"Наврўз Кубоги"-2019 мусобақасининг ҳар бир ёш тоифасида 8тадан жамоа иштирок этаяпти. 6та энг яхши натижага эришган жамоагина август ойида бўлиб ўтадиган "Мустақиллик Кубоги"-2019га йўлланмани қўлга киритади. Қолган 2та ўринга шу ёшдаги Республиканинг энг яхши жамоалари таклиф қилинади.

2008 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар "Локобол-2019" мусобақасининг биринчи саралаш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Мусобақа Одил Аҳмедов ва "Бунёдкор" футбол академиялари ҳамкорлигида ташкил қилинаяпти. Бош ҳомий "Dolce Italia" ширин музқаймоқлари, шунингдек "Dubai" сухариклари.




Қуйида ярим финалда қайд этилган натижалар билан танишинг:

1/2 финал. 25 март.
2008 йиллар. 10:00.

"Odil Junior" - "Odil Junior-Б" 4:1
"Бунедкор" - Тошкент А 3:2

2009 йиллар. 11:00.
"Odil Junior" - "Пахтакор" 0:2
"Спартак" - "Чигатой" 1:1 (1:2)

2007 йиллар. 12:00.
Тошкент А - "Локомотив" 1:0
"Бунедкор" - "Odil Junior" 0:2

2006 йиллар.
БЎСМ-16 - "Пахтакор" 1:1 (7:6)
"Бунедкор" - "Odil Junior" 1:0


Эртага, 26 март куни 2006, 2007, 2008 ва 2009 йилларда таваллуд топган жамоалар совринли ўринлар учун курашга киришадилар.

Бир-биридан чиройли финаллар бизни кутмоқда! Одил Аҳмедов академияси ҳамда "Бунёдкор"нинг бир йўла 2та ёш тоифаси финалда баҳс олиб борадилар. Тошкент Академия, Чиғатой, БЎСМ-16 ва "Пахтакор" жамоаларидан биттадан ёш тоифа вакиллари финалдалар.

Демак эртага! ФИНАЛЛАР
2009 "Пахтакор" - "Чиғатой"
2008 "Odil Junior" - "Бунёдкор"
2007 "Odil Junior" - Тошкент Академия
2006 "Бунёдкор" - БЎСМ-16.


"Бунёдкор" академияси майдони соат 10:00дан 17:00гача ажойиб байрам шукуҳи қуршовида қолишига умид қилиб қоламиз!



Ярим финалдан олинган энг сара расмларни сайтимизнинг ФОТОГАЛЕРЕЯ бўлимида томоша қилинг. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика