Latest news

13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  0 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  5 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19

Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди News

Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди

Tags :  Навоий
Куни кеча Марғилон шаҳридаги “Меҳнат” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида республика очиқ турнири ўтказилди.
Унда мезбонлардан ташқари, мамлакатимизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан келган ўн иккита жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қуръага кўра, мусобақанинг “А” гуруҳидан Марғилондаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Учкўприк, Бухоро ҳамда Гулистон шаҳарларидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари жамоалари ўзаро куч синашди.

Қолган гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олди: “В” гуруҳи. “Навбаҳор” БЎФМ (Наманган), “Нефтчи” БЎФМ (Фарғона), БЎФМ-2 (Учкўприк), “Интернат” (Навоий шаҳри). “С” гуруҳи. “Интернат” (Андижон), БЎФМ-3 (Учкўприк), БЎФМ (Марғилон) ҳамда “Пахтакор” (Қўқон).  

Мусобақада навоийлик ёш футболчилар муваффақиятли қатнашдилар. Гуруҳ босқичида Обид Жумаев ҳамда Зафар Тошбоев мураббийлигида “Интернат” жамоаси дастлаб “Навбаҳор” футболчиларига кичик фарқ билан (3:4) ютқазган бўлса, сўнгра “Нефтчи” вакилларидан 1:0 ҳисобида устун келишди. Учкўприклик тенгқурлари билан кечган баҳсда навоийликлар 3:0 ҳисобида зафар қучиб, “плей-офф” босқичига йўлланма олди.

Ярим финалда БЎСМ-1 (Марғилон) Андижоннинг “Интернат” жамоасини енгди — 2:1. Финал йўлланмаси учун кечган иккинчи баҳсда навоийликлар “Навбаҳор”ни кичик ҳисобда доғда қолдириб, гуруҳдаги мағлубият аламини олишди — 1:0.

Ҳал қилувчи учрашувда мезбонлар “Интернат” (Навоий) билан рўбарў келди. Унда  ягона тўп БЎСМ-1 жамоасига ғалаба келтирди — 1:0. Шундай қилиб, Обид Жумаев шогирдлари Марғилон турниридан кумуш медаль билан уйга қайтишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус кубок, медаллар ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Навоийлик умидли футболчи Элбек Саитов турнирнинг “Энг яхши ҳужумчиси” номинацияси бўйича махсус совринни қўлга киритди.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика