Навбатдаги "Олтин тўп" Левандовскига берилиши мумкин
15 may 02:16
News
France Football нашри 2020 йил COVID-19 пандемияси туфайли ҳеч кимга берилмаган "Олтин тўп" совринини ўша йили мукофотга лойиқ бўлган футболчига топширмоқчи.
Ўша йили "Бавария" таркибида тўп тепган Роберт Левандовски номзодлар орасида яққол етакчилик қилаётганди. Польшалик ҳужумчи Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, 15 та гол билан мусобақа тўпурарига айланди. Шунингдек, Бундеслига чемпиони бўлди.
Қолаверса, у клуб ва терма жамоа миқёсида барча мусобақаларда 44 ўйинда 47 та гол урди.
Лионель Месси 2021 йилги "Олтин тўп"ни қўлга киритганида, Левандовскининг ушбу мукофотга лойиқ эканлигини айтганди.
Ҳозирда нашр 2020 йилги "Олтин тўп"ни тўрт йилдан кейин бўлса ҳам польшалик форвардга топшириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Link :
Source : France Football
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments