Latest news

00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  5 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3

"Навбаҳор"ни VAR "ўлдирдими"? News

"Навбаҳор"ни VAR "ўлдирдими"?

Суперлиганинг 14-тур баҳслари якунига етди.

Кўз тегмасин, чемпионатимизда марказий ўйинлар сони кескин кўпайди. Масалан, 14-турда доирасида ўтказилган 7 ўйиннинг барчаси шу ном учун даъвогар. Жумладан, тест имтиҳонлари сабаб Жиззахдан Олмалиққа кўчирилган ўйин ҳам.

Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 21'

Superliga. Round 14

08/08/2021, 20:00

0
:
1
Finished

Navbahor

45'
90'
16'  Sardor Qulmatov
21'  Shohruz Norkhonov
45'  Daniel Nasriddinov
55'  Daniel Nasriddinov (Сахоб Рашидов)
72'  Luka Сermelj
72'  Iskandar Shaykulov (Asil Begimkulov)
74'  Marco Kolakovic
83'  Shohruz Norkhonov (Bakhodir Nasimov)
83'  Jasur Khasanov O (Ergash Ismailov)
83'  Luka Сermelj (Darko Stanojevic)
19'  Bojan Ciger
62'  Zabikhillo Urinbaev (Ehsoni Panshanbe)
73'  Azim Akhmedov (Sardor Telyakov)
80'  Kuvondik Ruziev (Илхом Алижонов)

Учрашувни бевосита стадиондан кузатиб қайтдик. Баҳсни телеэкран орқали кўрган томошабинларга сезилмаган бўлиши мумкин, аммо ОКМК стадионига етарлича томошабин йиғилди (тақиққа қарамай). 

Ва "Навбаҳор" тарафдорлари ҳамда клуб раҳбариятида беллашувни бошқарган Аскер Нажафалиевга нисбатан кескин норозилик пайдо бўлди. Самвел Бабаян танаффус маҳали ҳакамлар назоратчиси Олег Дачевга ўз эътирозларини етказган бўлса, Отабек Саматов ўйиндан кейин ВАР назоратчиси Владислав Цейтлиндан изоҳ сўради. Виктор Жалилов эса матбуот анжуманида ҳакамлик устидан шикоят ёзилишини таъкидлади. Хўш, Наманган аҳлининг фикрларида жон борми?

1-пенальти

"Сўғдиёна" ҳисобни очганидан кейин "Навбаҳор" уюштирган дастлабки ҳужум Соловьёвнинг рақиб жарима майдонида йиқи(т)илиши билан якунланди.


Нажафалиев бу эпизодга нисбатан идеал нуқтада турган эди.

Дастлаб, Аскер бу вазиятни эътиборсиз қолдирди. Бироқ, вазиятга ВАРда ўтирган Рустам Лутфулин аралашди ва ўйинни тўхтатди. Шундан кейин Нажафалиевнинг ўзи эпизодга тўғри баҳо бериш мақсадида монитор ёнига йўл олди ва 1 дақиқа-ю 50 сониялик кузатишларидан кейин 11 метрлик жарима зарбаси борлигини инкор қилди.

Муаллиф хулосаси: Вазиятни такроран 30 марта кўрдим. Лекин, пенальти бермаслик учун ҳеч қандай асос топа билмадим. Яқинлаштириб қарасам ҳам, узоқлаштирсам ҳам, ҳатто кўзларимни юмиб олсам ҳам, Сардор Қулматов Иваннинг оёғини босиб олгани кўриняпти.

Шу ўринда эътироз пайдо бўлиши мумкин: Сен ҳакам эмассан. Тўғри, бироқ бу жуда содда вазият эканини унутмаслик керак. Агар Қулматов ва Соловьёвнинг оёқлари орасида "контакт" бўлса, 100% пенальти. Тамом!

Рашидовнинг вазияти ёдингиздами?

Ёдингизда бўлса керак, жорий мавсумнинг энг катта воқелиги 7 апрель куни Наманганда содир бўлган, "Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор" учрашувидан кейин мухлислар стадионда тартибсизлик келтириб чиқарган, клуб расмийлари ҳам жим қараб турмаган эди. Ўшанда Сардор Рашидов мезбонлар жарима майдони ичида йиқи(т)илган, Фирдавс Норсафаров ВАРнинг иштироки билан пенальти белгилаган. 


Эртаси куни собиқ рефери Мамур Саидқосимов вазиятга муносабат билдириб, ҳақиқатан ҳам Мирзоҳид Ғофуров ва Сардор Рашидовнинг оёқлари орасида "контакт" борлиги ва пенальти тўғри белгиланганини таъкидлаган. Иккала вазиятни солиштириб, кишида шундай хулоса пайдо бўлади: Агар Ғофуровнинг ҳаракати 11 метрлик жарима зарбаси учун асос бўлса, Қулматовнинг ҳаракати 2 та пенальтига етади.

2-пенальти

Учрашув охирида "Навбаҳор" ҳужумга ўтди. Соловьёвнинг зарбасини Митрович қайтаргач, тўп Аббос Ғуломовнинг оёқларига келиб тушди. Наманганлик футболчининг зарбасидан кейин яна ўша Сардор Қулматов тўпни қўли билан қайтаргандек...

Аммо, ВАР тизими бу вазиятга мудоҳала қилмади. Виктор Романович эса ўйиндан кейин бу эпизодга алоҳида тўхталиб, шундай деди: "Тўп дарвозага кириб кетаётганида қўл билан қайратилса, пенальти белгиланади"

Дарҳақиқат, Милан ерда ётибди, унинг пости бўш. Дарвозага қараб кетаётган тўпнинг йўналишини Қулматовнинг қўли қайтарди. Сардор ўша вазиятдан кейин реферини чалғитиш мақсадида ўзини ерга отгани шубҳани янада орттиради. Бироқ, яна бир бор таъкидлаймиз: ВАР тизими бу вазиятга  эътибор қаратмади.

Хулоса

Ўйинда бир жамоа фойдасига 2 бор пенальти берилмаса, кишида шубҳа уйғонади. Агар ўша баҳсда ВАР ҳам ишлаган бўлса, гумонлар янада ортади. Демак, Нажафалиев ва Лутфуллин ўз қарорларини изоҳлаб беролмаса, кўп эҳтимол билан уларни дисквалификация кутиб турибди. "Навбаҳор" эса 3 очкодан мосуво бўлди.

ФАКТ: Аскер Нажафалиев "Сўғдиёна"нинг 1 апрель куни ўтказилган "Сурхон"га қарши учрашувини ҳам бошқарган эди. Ўшанда у Жиззах клуби дарвозасига 2 бор пенальти белгилаган.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика