Latest news

18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  23 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20

"Навбаҳор"дан арзон таркибга эга "Мумбай Сити" ҳақида News

"Навбаҳор"дан арзон таркибга эга "Мумбай Сити" ҳақида

"Лочинлар"нинг бугунги рақиби билан танишамиз.

Navbahor Namangan

Jamshid Iskandarov - 52', Jasur Yakhshiboev - 58', Doniyor Abdumannopov - 88'

AFC Champions League Grp. D . Round 2

03/10/2023, 20:00

0
:
3
Finished

Mumbai City FC

45'
90'
52'  Jamshid Iskandarov
52'  Jasur Yakhshiboev
58'  Jasur Yakhshiboev
58'  Oston Urunov
62'  Ibrokhim Yuldoshev
73'  Toma Tabatadze (Temurkhuja Abdukholiqov)
83'  Jasur Yakhshiboev (Asad Sobirzhonov)
83'  Oston Urunov (Doniyor Abdumannopov)
88'  Doniyor Abdumannopov
88'  Temurkhuja Abdukholiqov
90'  Jamshid Boltaboev (Muzaffar Muminov)
90'  Jamshid Iskandarov (Azimzhon Akhmedov)
90'  Azimzhon Akhmedov
43'  Greg Stewart
58'  Lallianzuala Chhangte (Abdenasser El Khayati)
66'  Jorge Pereyra Diaz
70'  Vikram Partap Singh (Bipin Singh Thounaojam)
87'  Lalengmawia Ralte (Gurkirat Singh)

Ҳиндистон деганда болливуд олами кўз олдимизга келади. Лекин айрим паллаларда кино ва футбол олами бир йўлда кесишганини кўрганмисиз? "Навбаҳор"нинг рақиби "Мумбай Сити" шундай жамоалардан бири ҳисобланади. ОЧЛ тарихида ўтган мавсумга келибгина гуруҳ босқичида Ҳиндистон жамоаси иштирок этди ва бу жорий мавсумда ҳам такрорланадиган бўлди. 


Клуб ҳақида

2014 йил 30 август куни расман клуб сифатида ташкил қилинган. Ўша йилнинг апрелида ҳиндистонлик актёр Ранбир Капур Бимал Парех билан бирга "Мумбай Сити" акциялари учун тендерда ғолиб чиққан. Шу йили клуб "Манчестер Сити" собиқ устози Питер Ридни мураббий сифатида эълон қилди. Рид "Арсенал"да тўп тепган швециялик Фредди Юнберг унга кўмаклашди. Кейинги йилларда Мумбайда Жаҳон юлдузларидан Николас Анелька, Диего Форлан тўп тепди. 

 Клуб ташкил қилинганига 2 йилдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 2019 йилнинг 28 ноябрида "Abu-Dabi United Group" шўба корхонаси бўлган "City Football Group" клубнинг 65% улушини сотиб олгани ва "Мумбай Cити"ни "шаҳарликлар" гуруҳига саккизинчи клуб сифатида қўшиб олгани маълум бўлди. 2020/2021 йилги мавсумда тарихда биринчи маротаба ҳам чемпионат, ҳам лигада ғолиб чиқди. "Мумбай Сити" кетма-кет икки мавсумдан буён чемпионликни ҳеч кимга бермай келмоқда. 

Жамоани бугунги кунда англиялик мутахассис Дез Бакингем бошқармоқда. 38 ёшли мураббий Янги Зеландиянинг турли ёшдаги ва миллий терма жамоасида ассистент, бош мураббий лавозимларида фаолият олиб борган. Умуман клуб ташкил қилингандан буён жамоани фақат хорижлик мураббийлар бошқармоқда. 

Жамоа уй учрашувларини 7 960 нафар томошабинга мўлжалланган "Мумбай футбол арена"да ўтказади. "Навбаҳор" декабрь ойида мазкур ўйингоҳда меҳмон бўлади. 


Таркиби ва легионерлар 

Таркибнинг деярли 23 фоизини легионерлардан иборат. Алберто Ногуера (Испания), Нассер Эл Хайати (Марокаш), Йоэл ван Неиф (Нидерландия), Ростин Гриффитс (Австралия), Тири (Испания), Жорже Перейра Диаз (Аргентина), Грег Стюарт (Шотландия). Улар орасида "Пахтакор"да омади чопмаган Ростин Гриффитсни танидингиз, деб ўйлаймиз. Жамоанинг ўртача ёши 25,4ни ташкил қилади. 

"Мумбай Сити" - "Навбаҳор". Қайси жамоанинг таркиби қимматроқ? 

"Мумбай Сити"нинг таркиби трансфермаркет портали бўйича 5,78 миллион еврога, "Навбаҳор" 10, 39 миллион еврога баҳоланган. Наманган жамоаси рақибидан деярли 2 баробар қиммат эканини кўришимиз мумкин. "Лочинлар" сафида Жамшид Искандеров энг қиммат футболчилар қаторини бошқариб турган бўлса (850 минг евро), Йоэль ван Неиф (500 минг евро). Маълумот учун, Суперлиганинг "Нефтчи" (6,03 миллион евро), ОКМК (6,76 миллион евро), "Насаф" (7,65 миллион евро), "Пахтакор" (11,20 миллион евро) жамоалари "Мумбай Сити"дан қимматроқ ҳисобланади.

Клубда маҳаллий ўйинчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам тўп тепади. Наманганликларга қарши ўйин олдидан жамоада энг юқори маош оладиган футболчилар билан танишамиз.

Грег Стюарт (Шотландия): йиллик иш ҳақи — 218400 фунт-стерлинг;

Альберто Ногера (Испания): йиллик иш ҳақи — 182000 фунт-стерлинг;

Хорхе Перейра Диас (Аргентина): йиллик иш ҳақи — 161200 фунт-стерлинг;

Лаллианзуала Чҳангте (Ҳиндистон): йиллик иш ҳақи — 104000 фунт-стерлинг.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика