Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Навбаҳор"да манаман деган футболчилар ҳам қийналади. Ҳар йили четдан таклиф бўлади. Лекин..." - Азим Аҳмедов билан интервью News

"Навбаҳор"да манаман деган футболчилар ҳам қийналади. Ҳар йили четдан таклиф бўлади. Лекин..." - Азим Аҳмедов билан интервью

Интервью вақти!

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси, сардори Азим Аҳмедов билан мавсум якунлари бўйича суҳбат уюштирдик. Суҳбат давомида жорий йилдаги қийинчиликлар, жамоага ҳар йили етишмаётган нарса ва бошқа мавзуларда саволлар билан юзландик. 

- Биламиз, сиз учун 2021 йил осон ўтгани йўқ. Ҳар томонлама қийинчиликлар юз берди. Мухлисларнинг танқидлари, уларнинг эътирозлари сиз томон ёғилди. Лекин иккинчи даврада ҳаммаси изига тушгандек таассурот қолдирди. Мана шу палладан қандай чиқиб кетдингиз?

- Ҳа, тўғри айтасиз. Мен учун осон ўтгани йўқ. Ҳамма нарса билан курашишимга тўғри келди. Мухлислар, бошқаларнинг танқиди, барчаси менинг бошимда синди. 

- Балки "Навбаҳор"да жамоа шаклланмагандир? Шундай жамоалар борки бирор футболчи ажралиб турмайди ва бирининг хатосини иккинчиси тўғирлаб кетади...

- Жамоа ҳақида гап бўлиши мумкинмас. Таркибимизда зўр йигитлар жамланган. Лекин вақт керак. Бу нарса бир йилда пайдо бўлиб қолмайди. Агарда 2-3 йил вақт берилса, ўзаро тушуни юқори даражага чиқади. Шуни таъкидлайманки, 2021 йилда бирга ўйнаган футболчилардан хурсанд бўлдим. Улар билан фахрланаман. 

- . Умуман олганда ҳар йили жамоа мавсум тараддуди арафасида яхши тайёргарлик кўради, таркибни кучайтиради. Баралла гаплар айтилади. Лекин мавсум якунида ҳамма гаплар қуруқ гап бўлиб чиқади. Яъни қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деб бежиз айтилмаган Самвел Бабаяннинг келгани мана шу нарсаларни йўққа чиқариши мумкинми? 

- Гапингизга қўшиламан. Ҳар йили чемпион бўламиз деймиз. Лекин битта инсонга, йигитларга маълум фурсат зарур. Оддий мисол Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни чемпион қилиши учун уч йил керак бўлди. Лекин якунда ҳамма нарсани қойиллатди. Бизда эса ҳар йили ҳамма нарса янгиланади. Энди бир-биримизга ўрганганимизда футболчилар кетади ва янги ижрочилар жалб қилинади. Мураббийларда ҳам худди шундай ҳолат. Бир мураббий бошқа жамоага йўл олади, ўрнига келган мутахассис билан бошидан бошлаймиз. Шу билан мавсум тугайди. 

- Мавсум бошида жамоанинг ички муҳитида муаммолар бор эдими? Чунки Туркиядаги йиғин пайтида қандайдир тушунмовчиликлар бўлганди...

- Жамоада ички муҳит яхши бўлган. Самвел Бабаян келгач яна ҳам яхшиланди. Барча нотўғри фикрларга бориши мумкин. Лекин ундай, демайман. 

- Мавсум ўртасида "Андижон" билан ўйиндан сўнг кетишингиз ҳақида маълум қилдингиз. Лекин маълум вақт ўтгач вазият ижобий томонга ўзгарди ва жамоада қолдингиз...

- Ҳа, кетишим аниқ бўлиб улгурганди. Ўша ўйиндан кейин томонимга ёғилган гаплар ёмон таъсир қилди. Кейин эса ўзимдан катта инсонлар билан маслаҳатлашиб олдим. Ҳаммасини биргаликда енгдик. 

- Аксарият футболчилар "Навбаҳор"даги босимни енга олишмайди. Кўп ҳолларда жамоада бир мавсумдан ортиқ ўйнай олмайди, бундай қийинчиликни енгиб ўтиш учун нималар қилиш керак? Ўзингизнинг бошингиздан ўтган мисоллар ёрдамида айтсангиз...

- Биласизми "Навбаҳор"да тўп тепиш манаман деган ўйинчиларга ҳам қийин. Келиб ўйнай олишмаган. Бу ерда босим жуда катта бўлади. 

- Умуман олганда ҳар мавсумда легионерга айланиш имконияти юзага келади. Нима, деб ўйлайсиз хорижда ўйнаш учун вақтни бой бермаяпсизми? "Навбаҳорда" ушлаб турган нарса нима?

- Ҳа, ҳар йили хориждан таклиф бўлади. Лекин мен бир кишининг гапига кириб жамоада қоламан. Мухлисларимизнинг кўплари мен билан боғланиб қолишимни сўрашади. Отабек Саматовни ҳурмат қилиб қолганман. 

- Нўъмон Ҳасанов сизни ҳимояда ўйнатаётганида худди майдонда етакчи йўқдек кўринганди. Иккинчи даврада ҳимоячи келди ва сиз марказга ўтдингиз. Ўзингизни шу позицияда фойда келтира оламан, деб айта оласиз? 

- Тўғри Нўъмон ака ҳимояда ўйнатди. Улар менга ҳимояда яхши ҳаракат қиляпсан, деганлар. Мураббийнинг гапини рад қилмасдан индамай тўп тепдим. Ҳамма нарсага тайёр бўлганман. 

- Демак навбатдаги мавсумда ҳам "лочинлар" сафида тўп тепасиз?

- Бир нарса дейиш қийин. Шартномам ўз ниҳоясига етган. Шу кунларда ҳал бўлиб қолса керак. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика