Latest news

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  5 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  32 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади News

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади

Tags :  Навбаҳор
Ўтган мавсумда бронза медали соҳибига айланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси якунланган мавсумда 9-ўрин билан кифояланди.

Албатта, ушбу салбий натижа клуб раҳбариятини қониқтирмаганлиги аниқ. Шу боис, жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмоқда. Хабарингиз бор, 17 декабрдан қишки трансфер “ойнаси” очилди ва 2020 йилнинг 7 мартигача давом этади. Мазкур вақт оралиғида “Навбаҳор” мураббийлар штаби бир қатор маҳаллий ва хорижлик маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларни кўрикдан ўтказиб, улардан маъқул келганлиги билан шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда, “лочинлар” янги мавсумга тайёргарликни 2020 йилнинг 7 январидан бошлашади. Машғулотларга жамоа бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилик қилади. Канчельскис Наманганга 6 январь куни етиб келади.

7 январдан бошланадиган машғулотларда бир қатор маҳаллий футболчилар билан биргаликда 15 нафар хорижлик ўйинчиларнинг ҳам кўрикдан ўтишлари кутилмоқда. Мазкур футболчилар Россия, Украина, Голландия, Македония, Испания, Португалия, Сербия ва Миср мамлакатларидан юртимизга ташриф буюришади.

Ўз навбатида шуни ҳам қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” таркибини расман россиялик ҳужумчи Александр Касьян тарк этди. Қолган футболчиларнинг тақдирларига эса кейинчалик ойдинлик киритилади.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика