Latest news

23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  0 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  2 22:57СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол" 1:0 (матнли трансляция)  5 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  4 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  10 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  20 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  7 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  7 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  4

"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди News

"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди

Бундан бироз вақт олдин Намангандаги “Навбаҳор” ўйингоҳида давралар оралиғида “Навбаҳор” жамоаси сафидан ўрин олган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда олиб боришгани ва дастлабки икки ўйин сафарда ўтказилганлиги сабабли, таништирув маросими иккинчи давра арафасида ўтказишни имкони юзага келмаганди. Тақдимот маросимида клуб президенти Т.Дадабаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, клуб директори Ғ.Исмаилов, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, жамоа футболчилари А.Ортиқов, Қ.Маҳаммаджанов, А.Раҳматуллаев, Д.Исоқов, жамоа мухлислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Давралар оралиғида жамоа таркибида у қадар катта ўзгаришлар рўй бермаганлигини айтиб ўтиш жоиз. Хабарингиз бўлса, дастлабки даврадан кейин жамоада тўп сурган хорижлик футболчилар билан дўстона руҳда хайрлашилди. Шунингдек, жамоамиздан кетишни истаган футболчиларга ҳам жавоб берилди. Умумий ҳисобда асосий таркибнинг олти нафар футболчиси «Навбаҳор»дан кетди. Уларнинг ўрнини эса имкон қадар маҳаллий футболчилар ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилинди. Хусусан, биринчи лига вакили «Хотира-79» жамоасига ижарага берилган Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар «Навбаҳор»га қайтарилди. Бундан ташқари «Қўқон-1912» клубига ижарага берилган Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳам ортга қайтди. «Олмалиқ»дан маҳаллий дарвозабон Акмал Ортиқовни жалб этган бўлсак, «Косонсой» жамоаси сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчи Даврон Исоқовни ҳам таркибимизга қўшиб олдик. «Бухоро»дан эса маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевни чақирилди.

Биринчи даврада жамоамизга ёрдам бера олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдиновга қўлланган жазони ҳам енгилаштиришга муваффақ бўлдик. ЎФФ раҳбариятига юборган илтимосномамиз қондирилиб, Тоҳирни майдонга тушишига рухсат беришди. Жароҳат олган Раҳматилло Бердимуродов ҳам жароҳатдан қутулиб сафга қайтди. Мураббийлар штабига эса мамлакатимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири Александр Волков таклиф этилди. Ушбу мураббийни жамоамизда бўлиши ҳам иккинчи даврадаги натижаларни ижобий кўриниш олишига замин яратади деган умиддамиз.

Тақдимот маросими давомида футболчиларга “Навбаҳор” либослари тантанали равишда топширилди. Хусусан дарвозабон Акмал Ортиқовга 87-рақамли, ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджоновга 26-рақамли, ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевга 70-рақамли, ҳужумчи Даврон Исоқовга эса 18-рақамли футболкалар топширилди. Ботир Тўрабоев ва Ғайрат Жўраевлар мавсум бошида жамоа сафида бўлганликлари учун маросимда иштирок этишмади. Шундан сўнг, ҳар тўрт нафар футболчи майдонга чиқиб, ўйингоҳга йиғилганларга тўп билан ишлаш борасидаги маҳоратларини намойиш этишди.
Маросим якунида ўйингоҳга йиғилган мухлислар жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шундан сўнг, мухлислар жамоанинг навбатдаги машғулотини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика