Latest news

18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  0 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  0 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  9 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  31 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0

"Навбаҳор"да кўрик-танлов давом этади: Жамоа яна бир легионерни синовдан ўтказмоқда News

"Навбаҳор"да кўрик-танлов давом этади: Жамоа яна бир легионерни синовдан ўтказмоқда

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарингиз бор, жамоамиз янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда ва бир қатор хорижлик ҳамда маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. 16 январь куни “Навбаҳор” сафига яна бир легионер қўшилди.     

Бу туркманистонлик Вахит Оразсахедов бўлиб, у 1992 йил 26 январда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Оразсахедов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Рубин” (Қозон), “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Ростов” (Ростов), Молдованинг “Дачия” (Кишинёв), Туркиянинг “Осмонлиспор” (Анқара), Озарбайжоннинг “Сабаил” (Боку), Туркманистоннинг ЦСКА (Ашхобод), “Олтин аср” (Ашхобод) ҳамда “Ахал” (Ахал) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Қирғизистоннинг “Дордой” (Бишкек) жамоасида ўтказиб, 28та ўйинда 20та гол уриб, Қирғизистон премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, Вахит Оразсахедов ўз пайтида Туркманистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнаган. 2016 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп сурмоқда.

Туркманистонлик ҳужумчи “лочинлар”нинг бугунги машғулотларида иштирок этади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика