Latest news

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

"Навбаҳор" водий клублари билан назорат ўйинлари ўтказади News

"Навбаҳор" водий клублари билан назорат ўйинлари ўтказади

"Навбаҳор" мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Режага кўра бугун футболчилар дастлабки машғулотни “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказишди. Дастлаб, югуруш йўлакчасида машқлар бажарилган бўлса машғулотнинг иккинчи қисмида ўйингоҳда жойлашган гимнастик залда шуғулланилди. Айни пайтда жамоа аъзолари “Динамо” ўйингоҳида кечки машғулотни ўтказишмоқда. Жамоамиз эртага ҳам шу тартибда шуғулланади. 9 январ куни эса мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйини бўлиб ўтади. “Динамо” ўйингоҳида ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувда футболчиларга биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси рақиб бўлади.

16 январ куни якунига етадиган йиғин давомида жамоа яна битта назорат баҳсида куч синашади. Яъни 14 январ куни футболчилар Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишади. Жамоанинг кейинги йиғини эса 19-31 январ кунлари Тошкентда бўлиб ўтади Пойтахтдаги машғулотлар давомида эса ўртоқлик учрашувлари сони ортади. Қолаверса, Тошкентда муносиб рақиб борасида ҳам муаммолар юзага келмайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика