Latest news

09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  4 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1

"Навбаҳор" ва "Нефтчи"га тақиқ қўйилди. Энди нима бўлади? "Навбаҳор" ОЧЛда ўйнамайдими? News

"Навбаҳор" ва "Нефтчи"га тақиқ қўйилди. Энди нима бўлади? "Навбаҳор" ОЧЛда ўйнамайдими?

11 май куни сайтимизда "Суперлиганинг икки етакчи клубига трансфер тақиқи қўйилди" номли хабар чиққанди.

ЎФА ҳозирча бу борада расмий хабар бергани йўқ. Championat.asia сайти ушбу тақиқ бўйича бир қатор маълумотларни аниқлади.

- "Навбаҳор" футбол клуби белгиланган муддатда ОКМК ва "Сўғдиёна" клублари, шунингдек футболчи Р.Давронов олдидаги қарздорлигини бартараф этмагани боис "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича" қўмитаси томонидан жазоланди. Унга кўра, "Навбаҳор"га бўлажак иккита трансфер ойнаси вақтида (ёзда ва қишда) янги футболчиларни ПФЛда рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилди.

- "Нефтчи" футбол клуби белгиланган муддатда футболчи Д.Нарзуллаев олдидаги қарздорлигини бартараф этмагани боис "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича" қўмитаси томонидан жазоланди. Унга кўра "Нефтчи"га бўлажак иккита трансфер ойнаси вақтида (ёзда ва қишда)янги футболчиларни ПФЛда рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилди.

Бу тақиқ трансфер учун эмас айнан ПФЛдан рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ эканига ойдинлик киритиш керак. Яъни "Навбаҳор" ҳам, "Нефтчи" ҳам янги футболчилар билан шартнома туза олади, фақат уларни ПФЛ мусобақаларида иштирок этиши учун рўйхатдан ўтказа олмайди. Ушбу тақиқ ўз кучида қолса янги футболчилар фақат машғулотда иштирок эта олишади холос.

Хўш, энди нима бўлади? Барибир иккала клуб юқоридаги қарздорлигини бартараф этиши керак. Қарздорликлар бартараф этилиб буни тасдиқлайдиган квитанциялар тақдим этилганидан кейин, ЎФА "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича" қўмитаси ўрганиб чиқади ҳамда тақиқни олиб ташлаш ёки ўз кучида қолдириш бўйича қарор қабул қилади.

"Навбаҳор" клуби ОЧЛда ҳам иштирок этиши керак. Бу нарса клубга халқаро майдонда халал бермайдими? ОФК лицензиялашидан ўтиш вақтида қарздорлиги бор клуб лицензия ололмайди. Аммо "Навбаҳор" лицензиялаш ҳужжатларини олдинроқ ОФК платформасига юклаган ва ўша пайтда бу муаммо йўқ эди. Демак, агар ҳозирги қарздорликлар бартараф этилмаса, бу нарса келгуси йилги ОФК лицензиялашига таъсир қилиши аниқ. Бироқ август ойида ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этиши кутилаётган "Навбаҳор" ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз таркибини кучайтиришга интилиши аниқ. Шу боис қарздорликни зудлик билан бартараф этиши керак. Қўшимча қилиш керакки, "Навбаҳор" клубининг ўз футзалчиларидан ҳам қарздорлиги мавжуд ва уни ҳам бартараф этиш лозим.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика