Latest news

10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  0 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  8 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  2 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  9 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади News

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги - саккизинчи назорат – синов баҳсини бугун Норвегиянинг “Эйдсвольд” (Терн) жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйиннинг 15-дақиқасида норвегияликлар  "Навбаҳор" дарвозасига тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Пенальтини эса Амирбек Жўрабоев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1.

Натижада танаффусга ҳар икки жамоа аъзолари 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, футболчилар ундан самарали тарзда фойдалана олишмади.

Натижада 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Сардор Теляков, Абдулҳай Исмоилов, Ҳусайн Эргашбоев, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Комил Тожиддинов, Хуршид Мухторов.   

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йиғин давомида наманганликлар 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур назорат - синов баҳсларида “лочинлар” Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1, Арманистоннинг “Уэст” клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0, Қозоғистоннинг “Жетису”, Грузиянинг “Самтредиа” ва  Норвегиянинг “Эйдсвольд” клублари билан бўлган ўйинларда 1:1 ҳисобларидаги дурангга имзо чекишди.

"Навбаҳор" бўлиб ўтган 8та баҳснинг фақатгина биттасида - Грузиянинг “Динамо” (Батуми) клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз навбатида батумиликлар билан бўлган баҳсда “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчиларига дам берилгани, грузияликлар ғалаба тўпини пенальтидан киритганликларини ҳам қайд этиш жоиз.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди.

Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика