Latest news

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  8 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинда илк мағлубиятни қабул қилиб олди News

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинда илк мағлубиятни қабул қилиб олди

Ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси мазкур йиғин доирасидаги еттинчи назорат–синов баҳсини кеча Грузия Эровнули (олий) лигаси вакили Батумининг "Динамо" жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги "Папилон" стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувнинг биринчи бўлимида устунлик кўпроқ наманганликлар тарафида бўлди. Аммо футболчилар юзага келган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шунингдек, батумиликлар ҳам кам сонли ҳужумлардан самара чиқара олишмади. Натижада танаффусгача ҳисоб очилмади.

Ушбу баҳснинг иккинчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Ташаббус гоҳ у, гоҳ бу жамоа тарафида бўлди. Аммо якуний зарба ноаниқ чиқди.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида "Навбаҳор" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками наманганликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.

"Динамо" футболчиси пенальтини аниқ амалга ошириб, дарвозабон Дилшод Ҳамроевни доғда қолдирди – 0:1.

"Лочинлар" мувозанатни тиклашга интилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади ва Туркиядаги ўртоқлик учрашувларидаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.


Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ислом Исоқжонов, Анвар Ҳожимирзаев, Руслан Болов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Забиҳилло Ўринбоев, Комил Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг "Ахал" клубини 1:0, Сербиянинг "Рад" жамоасини 2:1, Арманистоннинг "Уэст" клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан 1:1, Украинанинг "Колос" жамоаси билан 0:0 ҳамда Грузиянинг "Самтредиа" клуби билан 1:1 ҳисобларида дурангга имзо чекишганди.



"Навбаҳор" Туркияда бугун сўнгги назорат-синов ўйинини Норвегиянинг "Эйдсвольд" (Терн) клубига қарши ўтказади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика