Latest news

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  2 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

"Навбаҳор" Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди News

"Навбаҳор" Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди

Наманган клубига Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” рақиблик қилди.

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "лочинлар" ўзларининг илк ўртоқлик учрашувларини ўтказишган. 

"Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” бугун мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат-синов баҳсини ўтказди. Илк ўртоқлик ўйинида жамоамизга Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” (Ньиредьхаза) клуби рақиб бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур назорат учрашувининг ҳар икки бўлимида “лочинлар” икки хил таркиб билан ҳаракат қилишди. 

Айтиш лозимки, мазкур беллашувнинг 1-бўлимида устунлик вакилларимиз тарафида бўлди. Аммо футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади. 

Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” майдонда бир киши кам бўлиб, ҳаракат қилганлиги боис, иккинчи 45 дақиқаликдаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. Шундай бўлсада, ҳеч қайси футболчига дарвозани ишғол этиш насиб этмади ва учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0", - дея хабар беради "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика