"Навбаҳор" Тошкентда машғулотларни бошлади. Таркибга икки нафар янги футболчи қўшилди, режада хориж йиғини ҳам бор News

"Навбаҳор" Тошкентда машғулотларни бошлади. Таркибга икки нафар янги футболчи қўшилди, режада хориж йиғини ҳам бор

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини якунлади.

Режага кўра жамоа йиғиннинг навбатдаги босқичини бугундан Тошкент шаҳрида бошлашди. Машғулотлар "Тўқимачи" стадионида ўтказилди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилик қилган бугунги машғулотнинг илк қисмида футболчилар жисмоний тайёргарликка эътибор қаратишди ва кичик майдонда шуғулланишди. Маълум вақтдан сўнг эса жамоа аъзолари катта майдонда тўп билан ишлашди. Дарвозабонлар билан доимгидек Павел Синельников шуғулланди. "Лочинлар" пойтахтдаги йиғинни якунлагач февраль ойида хорижда аниқроғи Туркияда тайёргарликни давом эттиришади. Таркиб ҳақида гап кетар экан янги келиб қўшилган Қувондиқ Рўзиев ва Баҳром Абдураҳимов иштирок этди.

Бироздан сўнг машғулотлардан олинган фотогалереяни сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

фото: Толибжон Қосимов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика