Latest news

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  17 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  23 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон чемпиони! News

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Наманганда 2005 йилда туғилган болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, мусобақанинг финалига Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри терма жамоалари йўл олишганди. Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашувида вилоят терма жамоаси ўзагини ташкил этган “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Вакилларимизга ғолибликни тақдим этган голларга Муҳаммадсодиқ Абдуллаев ва Диёр Баҳромжоновлар муаллифлик қилишди. Тошкент шаҳри вакилларининг ягона жавоб тўпи Лазизбек Ҳакимов ҳисобига ёзилди.

Финал учрашуви якунига етгач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга чемпионат медаллари ва дипломлар топширилди. Вилоятимиз терма жамоаси аъзолари кичик олтин медалларга сазовор бўлишди. Тошкент шаҳри вакиллари фахрли иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медалларга лойиқ топилишган бўлса ярим финалда имкониятни бой берган Навоий ва Тошкент вилояти вакиллари бронза медаллари билан тақдирланишди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланиб уларга ҳам махсус совғалар топширилди. Ўзбекистон чемпионатида Наманган вилояти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган тарбияланувчиларимидан Диёр Баҳромжонов “Энг яхши ҳужумчи”, Фирдавс Умаралиев эса “энг яхши ёш футболчи” деб топилишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика