Latest news

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912": ПРЕВЬЮ News

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912": ПРЕВЬЮ

"Навбаҳор" Олий лига 10- тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

"Водий дербиси" мақомидаги мазкур ўйинга томонлар муносиб ҳозирлик кўришди. Бугун соат 18:00 да "Қўқон-1912", 19:00 да эса "Навбаҳор" "Марказий" ўйингоҳда сўнгги машғулотни ўтказишди. Ушбу учрашув барчанинг диққат марказида турибди. Боиси, мусобақа жадвалида 2- ўринда бораётган қўқонликларни "лочинлар" таъқиб қидиб боришмоқда. Эртангги ўзйинга меҳмон жамоанинг икки мингга яқин мухлиси ташриф буюриши кутилмоқда. Жорий мавсумда томошабин тўплаўш бўйича

"Навбаҳор" энг яхши уч кўрсатгичга эгалик қилиб келаётганини ҳам қўшича қилиш лозим. Шу боис ўйингоҳ томошабинлар билан тўлишини тахмин қилиш қийин эмас.
Ўзаро ўйинлар тарихида Олий лига доирасида жамоалар 22 бор ўзаро дуч келишган. Шундан 15 та баҳс “Навбаҳор” ғалабаси билан якунланган. Учта учрашувда дуранг қайд этилнан бўлса, тўртта ўйинда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати 49-24, “Навбаҳор” фойдасига. Наманганда ўтказилган сўнгги иккита учрашув "Навбаҳор"нинг бир хил 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Ўтган йили "Марказий" ўйингоҳа "навбаҳорчилар" ушбу рақиб устидан йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишганди. Миржалол Курбоновнинг голига Игорь Голбан, Дилшод Жабборов ва Олександр Пишур (3 та) жавоб қайтаришганди.

"Навбаҳор" майдонида "Қўқон-1912" умуман очко олмаган. Барча 22 ўйинда қўқонликлар мағлубият билан ортга қайтишган. Сўнгги уч қарама-қаршиликда рақиб биттадан гол уримоқда.

Наманганда ўтган сўнгги учрашувлар:
1992 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 2:0

1993 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1

1994 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:0

1995 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:0

1995 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 4:1

1998 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 4:2

1999 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1

2000 йил
"Навбаҳор" – "Темирйўлчи" - 5:4

2002 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 2:0

2003 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 5:1

2015 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1

2016 йил
"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 5:1


Эслатиб ўтамиз, бугун соат 18:00 да старт оладиган “Қўқон-1912”га қарши учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика