Latest news

17:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК". Ойбек Бозоров захирада, асосий таркиблар маълум  0 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  3 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  3 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  1 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  9 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  11 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  5 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  6 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  14 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  5 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  17 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  15

"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили News

"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили

Россиялик экспертимиз ортда қолган турдаги вазиятлар бўйича хулосаларини берди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 9-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.


✅ "Олимпик" – "Андижон" (ВИДЕО)

Ўйин шарҳидаги такрорларнинг сифати ва миқдори бизга ҳакамнинг яққол хатоси ҳақида гапиришга имкон бермайди. "Олимпик" футболчиси тўпнинг парвозига қараб уни тепишга улгуриб қолди. "Андижон" футболчиси рақибини кўрмади ва эҳтиётсизлик оқибатида бутсасининг чети билан унга тегди. "Контакт" бўлиши мумкин, лекин жуда кичик. Ҳужум қилаётган ўйинчи тўпга оёғининг пастки қисми билан интилди, бундай вазиятларда пенальти белгиланмаслиги керак. Ҳакам эпизодни тўғри баҳолади, VAR аралашмагани тўғри бўлди.


❓ "Металлург" – "Навбаҳор" (ВИДЕО)

Мен бу эпизодни "асосий" хато деб таснифламайман. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш учун сабаблари бор эди, чунки аслида "Навбаҳор" футболчиси тўпга оёқ қўйиб, унинг ҳаракатини тўхтатди. Аммо шу билан бирга у рақибининг сонига урилди, натижада оёғи илиниб қолди. урилган. Бундан ташқари, тўпиғига тегилганми ёки йўқми, тўлиқ аниқ эмас. Тахминимча, "Навбаҳор" футболчиси тўпга ўйнашдан ташқари, рақибнинг чап оёғи тўпиғига тегиб кетган. Донороқ ҳакам ҳужум вақтида қоида бузилди деб топарди ва бу вазиятни ҳамма унутган бўларди. Менимча, бу VAR учун аниқ ҳолат эмас ва у аралашмаслиги керак.


✅ "Металлург" – "Навбаҳор" (ВИДЕО)

"Металлург" дарвозабони жарима майдончаси четига яқин жойда жамоадоши билан туртилиб кетди. Агар ҳакам бу лаҳзани шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган эпизод деб ҳисобламаса (масалан, жиддий бош жароҳати), у ўйинни тўхтатмасликка ҳақли."“Металлург" футболчисининг жароҳатига қараганда (дарвозабон унинг белига теккан), ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилган.


✅ "Насаф" – "Динамо" (ВИДЕО)

Ҳакам "Насаф" футболчисини қўпол қоидабузарлик учун майдондан четлатгани ва VAR аралашуви тўғри эди. Орқадан сакраш бор, зарба жойи тўпиқдан юқорида, бутсанинг таг қисми, рақибнинг таянч оёғи. Тўғридан-тўғри қизил карточка учун барча омиллар мавжуд. Ҳакам томонидан яхши қарор.


✅❌ "Насаф" – "Динамо" (ВИДЕО)

Ҳакам "Динамо" футболчисига сариқ карточкани тўғри кўрсатди. Ўйин тўхтатилгандан сўнг тўп билан югуриб, рақибни асабийлантирган ва тўпни тезда ўйинга киритишига тўсқинлик қилган "Насаф" футболчисига ҳам огоҳлантириш берилиши керак эди. VAR бундай ҳаолатларга аралашмайди.


✅ "Насаф" – "Динамо" (ВИДЕО)

Ўйлайманки, ҳакам бу вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатмасдан, фақат оғзаки огоҳлантириш билан чекланиш имкониятига эга эди. "Насаф" футболчиси "Динамо" дарвозабони ҳали тўпга эгалик қилмаган пайтда ташланганди. Дарвозабон тўпни қўлга киритган пайтда унга нисбатан қўшимча ҳаракат йўқ. Жиддий тўқнашув, лекин бу футбол. Реферига тасанно.


✅ "Пахтакор" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Тўп узатиш вақтида "Пахтакор" футболчиси тахминан 30 смлик офсайдда (офсайд чизиқлари учун раҳмат). Ёрдамчи ҳакам аввал ҳужумни якунлаш имкониятини бериб, кейин байроқчасини кўтариб тўғри қарорга келди.


✅ "Пахтакор" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

VAR аралашгани яхши бўлди. Тўпни танаси билан беркитмоқчи бўлган "Пахтакор" футболчиси оёғини атайлаб ён томонга – "подкат" қилаётган рақиб томонга қўйди. Натижада у "Қизилқум" футболчисининг қорин/сон соҳасига тепди. Оёқ юқоридан пастгача борди, оқибатларни "юмшатиш" йўқ (у рақибини жароҳатлашдан қўрқиб оёғини босмади). Ҳатто "Пахтакор" футболчисининг реакцияси далил бўла олади – у ҳаммасини ўзи тушунди ва ҳакам билан баҳслашиб ўтирмади. Бу – 100% тўғридан-тўғри қизил.


✅ "Нефтчи" – ОКМК (ВИДЕО)

VAR бу эпизодга тўғри аралашди ва ҳакам "Нефтчи" фойдасига пенальти белгилагани адолатдан бўлди. Рақиб тўп узатишни амалга ошириб бўлганидан кейин ОКМК ҳимоячисининг эҳтиётсиз қўполлиги. Тўп ўйин майдонини тарк этмади, лекин қоидабузарлик майдондан ташқарида содир бўлган тақдирда ҳам пенальти белгиланиши мумкин эди.


✅ "Нефтчи" – ОКМК (ВИДЕО)

ОКМК ҳимоячиси бундай "подкат" амалга ошириш орқали таваккал қилди ва бу ўзини оқлади. У аниқ тўпга ўйнади. VAR эпизодга аралашмагани ва ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри бўлди.


✅ "Нефтчи" – ОКМК (ВИДЕО) 

Узоқ давом этган зиддият. Дастлаб ОКМКнинг 11-рақамли ва "Нефтчи"нинг 20-рақамли футболчилари сариқ карточкага лойиқ эди. Кейин можарони давом эттиргани учун ОКМКнинг 20-рақамли, вақтни чўзгани учун "Нефтчи"нинг 7-рақамли (у жуда узоқ вақт майдонни тарк этмаган) ўйинчиси ҳам. Умуман олганда, ҳакам сариқ карточкаларни озми-кўпми тўғри кўрсатди, аммо бу можаронинг бошида, тезроқ қилиниши керак эди.


✅ "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (ВИДЕО) 

Шу тариқа Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди. Яна бир эпизод эса "ҳакамнинг ихтиёрида" деб ҳисобланди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика