Latest news

00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  0 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  2 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  1 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  6 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  10 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  7 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  6 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  7 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  22 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув превьюси News

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

1 октябрь куни олий лиганинг 23-турида "Пахтакор" Наманганда "Навбаҳор"га қарши майдонга тушади.

Жорий мавсумда ўз майдонида мағлубиятга учрамаган "Навбаҳор" билан беллашув кескин кечиши кутилмоқда. Ўйинда мезбонлардан дарвозабон Асилбек Омонов дисквалификация сабабли майдонга туша олмайди.

Олий лиганинг барча мавсумларида иштирок этиб келаётган жамоалар 51 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 34 ғалабага эришган бўлса, рақиб ҳисобида 11 ғалаба мавжуд. 6 беллашув дуранг билан тугаган. Наманганликлар дарвозасига 91 тўп киритган "шерлар" 37 марта гол ўтказишган. Сўнгги уч мавсумда жамоамиз сафардан ғалаба билан қайтгани эътиборга молик.

Учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Танташев "Пахтакор" иштирокида чемпионатларда 13 ўйинда ҳакамлик қилган. Уларда 9 ғалаба, 3 дуранг ва бир мағлубиятни қайд этганмиз. Охирги марта жорий мавсум "Обод"га қарши учрашувда Танташев ишлаган ва жамоамиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Ильгиз Танташев (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Даулетбой Жалимов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

Ёшлар таркиблари учрашуви 30 сентябрь, шанба куни Тўрақўрғондаги стадионда 16:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини "Марказий" стадионда 1 октябрь, якшанба куни 18:00да старт олади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика